“Журналистнинг фикри жамият тараққиётига хизмат қилиши керак”

27.06.2019, 19:00

“Журналистнинг фикри жамият тараққиётига хизмат қилиши керак”

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказди.  

Тадбирда сўз олганлар O‘zLiDeP фаолиятига оид тадбирларни тезкор, ҳаққоний ва холисона тарзда кенг жамоатчиликка етказишда журналист маҳорати ва уларнинг масъулиятли меҳнатларини алоҳида эътироф этишди.

“Кейинги йилларда мамлакатимизда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Уларнинг самарали бўлишига ҳисса қўшиш, аввало, бизнинг ҳам бурчимиз. Бугунги мукофот бизни янги руҳда изланишга, янада кўпроқ меҳнат қилишга ундайди. Зеро, бугун шунчаки ёзиб, ёритиб бўлмайди. Журналистнинг фикри жамият тараққиётига хизмат қилиши керак”, – дейди журналист Азизбек Байзақов.

Тадбирда касб байрами муносабати билан бир гуруҳ журналистлар партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

               А.ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши ходими

  • Кўрилди
    111
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+