“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи ғолиблари аниқланди (+видео)

01.07.2019, 16:26

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи ғолиблари аниқланди (+видео)

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи ўтказилди.

 Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 50 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди.

Бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ташкил этилган танловда ҳайкамлар ҳайъати аъзолари дастлаб иштирокчиларнинг ўзлари яратаётган ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилиб, иштирокчиларни мезон асосида баҳолаб бордилар.

Якуний натижага кўра танловда 1-даражали диплом билан Урганч шаҳар Кенгашидан “Даритал шоес” хусусий корхонаси раҳбари Гавҳар Жуманова,  2-даражали диплом билан Урганч туман Кенгашидан “Мақсуда Мадамин” оилавий корхонаси раҳбари Мақсуда Мадримова ва  3-даражали диплом билан Хива шаҳар Кенгашидан якка тартибдаги тадбиркор, ҳунарманд Нигора Атаевалар тақдирланди ва уларга партия вилоят Кенгашининг дипломи, қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.

- Бугунги танловда корхонамизда ишлаб чиқарилаётган эркаклар ва болалар пояфзаллари билан қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритдим, - дейди “Даритал шоес” хусусий корхонаси раҳбари Гавҳар Жуманова. - Танловниниг Республика босқичида ҳам муносиб тайёргарлик кўриб, унда ҳам ғолиб бўлишга астойдил ҳаракат қиламан.  

Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Унга кўра O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгашидан “Муслимбек Страус” фермер хўжалиги раҳбари Дилафруз Якубова Замонавий ташаббускор  аёл”, O‘zLiDeP Гурлан туман Кенгашидан “Пайпоқ ишлаб чиқариш” цехи раҳбари Динора Зарипбаева “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор”,  O‘zLiDeP Янгиариқ туман Кенгашидан якка тадбиркор, хунарманд Ирода Садуллаева “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” ва O‘zLiDeP Боғот туман Кенгашидан “Мехринисо нони” хусусий корхонаси раҳбари Дилфуза Сетматова    “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган   ишбилармон аёл”,  O‘zLiDeP Қўшкўпир туман Кенгашидан “Хосиёнли Жасур” фермер хўжалиги раҳбари Тўраева Сайёра “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл” номинацияси ғолиблари деб топилди ва улар ҳам партия вилоят Кенгаши ҳамда ҳомийлар томонидан муносиб тақдирланди.

Мушарраф Рахимова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    1298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ш.Шокирова2019-07-02 10:16:25

партиямизнинг Хоразм вилояти кенгашига тасаннолар!!! Уз касбига элига сидкидилдан хормай толмай мехнат килиб келаётган ахли хоразмликлар ишига ривож тилайман. Тадбир жуда хам чиройли ва мухташам ташкиллаштирилган. БИРГАЛИКДА БИЗ - КУЧМИЗ!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+