“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қашқадарё вилоят босқичида 75 нафар иш ўрни яратган тадбиркор аёл ғолиб бўлди (+фото)

01.07.2019, 16:40

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг  Қашқадарё вилоят босқичида 75 нафар иш ўрни  яратган тадбиркор аёл ғолиб бўлди (+фото)

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қашқадарё вилоят босқичи ўтказилди. Унда танловнинг шаҳар – туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 15 нафар тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган, яратилаётган, тайёрланаётган маҳсулотлар иштирокчилар ва ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола қилинди.

Нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган йўналишларда ишбилармон хотин-қизларнинг маҳорати, салоҳияти, маҳсулотининг сифат ва инновацион технологик янгилиги, рақобатбардошлиги ҳисобга олиниб, одилона баҳоланди.

- Корхонамиз фаолиятини 2012 йилда йўлга қўйган эдик, - дейди танловнинг 1-ўрин соҳибаси яккабоғлик Шоира Ҳайдарова. – Фаолиятимизни дастлаб маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари гўзаллик салони ва тикувчилик цехидан бошлаганмиз. Кейинчалик аҳолига тўй маросимлари ва байрам тадбирлари ўтказиш учун тўйхона, вилоят маркази Қарши шаҳрида корхонамизга қарашли «Диагностика Кардиоцентр» кардиология йуналишидаги соғлиқни сақлаш хизмати билан кенгайтирдик. Жорий йил 1 млрд 800 млн сўм имтиёзли кредит ва ўз маблағимиздан 1 млрд 28 млн сўм миқдоридаги маблағ асосида Яккабоғ тумани “Хўжаилғор” маҳалла болажонлари учун 100 ўринга мўлжалланган “Жажжи олмачалар” мактабгача таълим муассасасини таъсис этишга эришдик.

Таъкидлаш жоиз, «Шоира Шукуровна» хусусий корхонаси раҳбари Шоира Ҳайдарова 75 нафар ишчи ўринларини яратиб, яна 50 нафар янги ишчи ўринлари яратиш арафасида.

Шунингдек, иштирокчилар Сожида Умарова “Замонавий ташшабускор аёл”, Раҳима Қурбонназарова “Йилнинг муравватли ишбилармон аёли”, Амонқулова Мавлуда “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, Меҳринисо Яшузакова “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, Зилола Хўжақулова “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинациялар бўйича партиянинг сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Танловда Шоира Ҳайдаровадан ташқари Косон туманидаги “Косон текстил ривож” оилавий корхонаси раҳбари Лобар Қурбонова ҳамда Қарши туманидан “Гулшан” хусусий корҳонаси раҳбари Муниса Очиловалар ҳам республика босқичига йўлланма олдилар

Гулбаҳор ТЎРАЕВА,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    236
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+