Наманганда адашган ватандошларимиз ҳолидан хабар олинди

01.07.2019, 17:45

Наманганда адашган ватандошларимиз ҳолидан хабар олинди

Инсонпарварлик, кечиримлилик, бағрикенглик, ҳайру-саҳоват каби фазилатлар халқимизга хос қадриятлардан биридир. Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилнинг 30 май куни  Сурияга алдов орқали олиб кетилган 156 нафар ватандошимизни қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилиши ҳам ана шу қадриятларнинг ёрқин намунаси десак муболаға бўлмайди.

O'zLiDeP ҳам мазкур хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда алданган ватандошларимизнинг қайғу-изтиробларига таскин бериш ва уларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида уларнинг хонадонларига бориб ҳолидан ҳабар олмоқда.

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов наманганлик адашган ватандошларимиз ҳолидан хабар олди.

Наманган шаҳрида Оромгоҳ даҳаси “Ёш авлод-Тинчлик” маҳалласида яшовчи Малика Исматуллаева ҳам бундан уч йил муқаддам турмуш ўртоғининг қистови билан қуролли тўқнашувлар юртига бориб қолган эди.  Икки бола билан сарсон-саргардонликда, оғир турмуш шароитида кун кечириб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлди.

- Майли қамаб қўйишса ҳам, кечиришса ҳам қайтсам бўлди деб орзу қилардим, лекин биз кутганданда зиёда қилиб қарши олишди, бундай шароитлар яратилади деб ўйламаган эдик, - дейди М.Исматуллаева. - Билмай ҳато йўлга кириб қолдик, у ёқда турмуш ўртоғимдан айрилдим, ўзим, 2 нафар фарзандим ярадор бўлиб қайтдик. Юртбошимизга минг раҳмат, бизни бундай азобдан, ўлим чангалидан қутқариб олиб келганликлари учун. Энди ниятим соғайиб, ишламоқчиман, бизга билдирилган ишончни оқлашга ваъда бераман.

М.Исматуллаевага ишга жойлашиш масаласида партия доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди. Хонадон эгаларига партиянинг ҳайр совғалари топширилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    97
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+