O‘zLiDeP раҳбари “MEHRIGIYO” хусусий корхонаси фаолияти билан танишди

02.07.2019, 11:06

O‘zLiDeP раҳбари “MEHRIGIYO” хусусий корхонаси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз фаолияти давомида ҳудудларда уйма-уй, хонадонма-хонадон юриб, одамлар билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг яшаш шароити, турмуш тарзидан келиб чиқиб, бевосита ўзлари билан бамаслаҳат мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, қисқача айтганда, аҳоли дардига дармон бўлишга астойдил ҳаракат қилмоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг ҳудудий ташкилотлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш учун яна ҳудудларга чиқишди. Навбатдаги учрашувлар жараёнида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурлари доирасида ҳар бир туман ва шаҳарда 400 тадан хонадонга кириб борилди. Ишчи гуруҳ аъзолари аниқланган муаммоларни чуқур ўрганиб, туман ва вилоят даражасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалаларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирокида керакли чораларни кўрдилар. Ўрганишлар давомида ҳар бир туман, шаҳарда 20 тадан корхона ва ташкилотга кириб борилди.

Бунда асосий эътибор Президентимизнинг вилоятларга ташрифи чоғида белгилаб берилган устивор вазифалар ижроси ҳамда ёшлар сиёсатига доир 5 та муҳим ташаббуснинг ҳудудлардаги амалиётга татбиқи юзасидан депутатлик назоратини юритиш ҳолати таҳлилий-танқидий нуқтаи назардан сарҳисоб қилинди. Камчиликларни бартараф этиш масалаларини ўз ичига олган аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов аҳоли билан бевосита мулоқотлари давомида тадбиркор субъектларига ҳам бориб, тадбиркор билан мулоқот қилмоқда.

Партия раҳбари Фарғона вилояти аҳолиси билан мулоқотлари давомида Учкўприк туманидаги “MEHRIGIYO” хусусий корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Ушбу корхона кластер тизимида фаолият юритиб, у ерда шифобахш ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва қадоқлаш, экспортга  йўналтириш билан шуғулланиб келади.

Корхона ўз олдига, шифобахш неъматлар билан бойитилган табиий доривор ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарган ҳолда, инсонлар саломатлигини яхшилашга кўмаклашиш ҳамда иммунитетини ошириб, турли касалликларга чалинишларини олдини олиш, уларнинг дардларига малҳам улашиш каби улуғ мақсадларни қўйган ҳолда ташкил қилинган.

Юқори сифат ва маҳсулотларни самарадорлигини ошириш учун ўсимликлар корхонанинг  шахсий экин майдонларида (плантацияларда) органик ҳолда, кимёвий ўғитлар ва пестицидлар ишлатмасдан, табиий ҳолатда етиштирилади. Жаҳон стандартлари талабларига риоя қилган ҳолда замонавий технологиялар асосида қадоқланади.

 Партия раҳбари ушбу корхона маҳсулотлар турини кўпайтириш учун ҳудуднинг ўзидан маълум миқдорда ер ажратиб берилишида, киви, апельсин, мандарин ва бошқа шифобахш ўсимликларни аҳоли хонадонларида ҳам кўпайтириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1873
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+