Партия раҳбари аҳоли билан мулоқот қилиш давомида Қўқон шаҳар мурувват уйига ҳам борди

02.07.2019, 12:03

Партия раҳбари аҳоли билан мулоқот қилиш давомида Қўқон шаҳар мурувват уйига ҳам борди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг ҳудудий ташкилотлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш учун яна ҳудудларга чиқишди. Навбатдаги учрашувлар жараёнида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурлари доирасида ҳар бир туман ва шаҳарда 400 тадан хонадонга кириб борилди. Ишчи гуруҳ аъзолари аниқланган муаммоларни чуқур ўрганиб, туман ва вилоят даражасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалаларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирокида керакли чораларни кўрдилар. Ўрганишлар давомида ҳар бир туман, шаҳарда 20 тадан корхона ва ташкилотга кириб борилди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов аҳоли билан бевосита мулоқотлари давомида Қўқон шаҳар мурувват уйига ҳам борди.

Мақсад бу ерда тарбияланувчилар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш эди. Амалий мулоқотдан сўнг ушбу мурувват уйига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Партия раҳбари ушбу мурувват уйини кўздан кечирар экан у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ишчи ходимлари билан дилдан суҳбатлашди. Юртбошимиз томонидан барча мурувват уйларига ўзининг меҳр-мурувватини бериб келаётганлиги, йилдан йилга шарт-шароитлари яхшиланиб борилаётганлигини алоҳида эътироф этилди.

Ушбу мурувват уйи ўзининг моддий таъминотини янада яхшилаш мақсадида ён атрофидан туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда 5-10 гектаргача ер майдони ажратиб берилишида яқиндан кўмаклашишга келишиб олинди. Ушбу ер майдонига турли сабзовот маҳсулотлари етиштириш, ўз иқтисодиётига қўшимча даромад келтириш, ишчи ходимлари ҳам ундан самарали фойдаланиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1125
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+