O‘zLiDeP раиси ўринбосари "Юксалиш” умуммиллий Ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбарлигига сайланди

02.07.2019, 15:40

O‘zLiDeP раиси ўринбосари

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Юксалиш” умуммиллий Ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбарини таништириш, ташкилотнинг режалари ва лойиҳалари ҳақида ОАвларига маълумот беришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимликнинг матбуот хизмати хабар қилди. 

“Юксалиш” умуммиллий Ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмасига раҳбар сифатида Шоумаров Дилшод Шавкатович сайланган. 

“Юксалиш” умуммиллий Ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, мамлакатимизда кенг миқёсда олиб борилаётган ислоҳотларни, шу жумладан, Давлат дастурларида назарда тутилган вазифалар ижросини бажаришга кўмаклашиш, шунингдек, фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошларимиз ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиришни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Шоумаров O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг мафкуравий ва тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ҳисобланади. 

  • Кўрилди
    1232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бекназаров Қутлыбай Нийетбаевич2019-07-03 12:28:54

Шоумаров Дилшод Шавкатовични “Юксалиш” умуммиллий Ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмасига раҳбарлигига тайнланганлиги муносабати билан табриклайман. “Юксалиш” умуммиллий Ҳаракати сафида партиямиз вакили бўлишидан қувончлимиз. Энди партия мақсадларини амалга ошириш учун яна янги имконият бўлди десак муболаға бўлмайди. Ҳаракат фаолиятидаги қадамлари қутлуғ келишини тилаб қоламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+