“Ишбилармон аёл – 2019” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари аниқланди

03.07.2019, 17:36

“Ишбилармон аёл – 2019” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари аниқланди

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл - 2019” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 44 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар ўз кўргазма маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Танловни ўтказишдан мақсад эса хотин-қизларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ташаббускор, фаол, шижоатли хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, электоратимиз сафини янада кенгайтиришдан иборат.

- Давлатимиз томонидан ишлайман, тадбиркор бўламан деган кишига ҳамма шароитлар яратилган, – деди қўнғиротлик уста ҳунарманд П.Жуматова. - Икки йилдан буён ҳунармандчилик билан шуғулланаман. Отамиздан қолган касбни давом эттираяпмиз. Асосан теридан эркаклар ва аёллар  учун бош кийимларини тикамиз.

Табиий мол терисидан 20 турдаги бош кийимларни тикиб ички бозорларга чиқаряпмиз. “Агро банк” туман филиалидан имтиёзли  25 млн сўм миқдорида кредит олиб, унга 6 та тикув машинасини олдим.

Ҳозирги кунда қўл остимда 10 нафар қизлар доимий иш билан банд. Бундан бошқа қурок кўрпачаларни ҳам буюртмалар асосида тикаяпмиз.

Танловга теридан тайёрланган бош кийимлар ва қорақалпоқ халқининг миллий нақшлари туширилган қуроқ кўрпачалар, миллий дўппи ва қуроқларни олиб келганман.

Бундай танловлар бир-биримиз билан тажриба алмашишга, моҳаратимизни янада ошириб ўз устимизда тинмай ишлашга ундайди.  

Нукуслик яна бир танлов иштирокчиси Зиёда Утеназарова ўтган йилнинг апрель ойида тикувчилик, сартарошлик, пазандалик ва турли хил безаш курслари бўйича ўқув-марказини ташкил этди. 

Президентимиз қарорида белгиланган имтиёзлардан оқилона фойдаланган ҳолда яна қўшимча лицензия олиб, массаж, компьютер курси ва  бухгалтерия, қорақалпоқ нақшларини ўрганиш курсларини очдим, – деди танлов иштирокчиси З.Утеназарова. - Эндиликда эса  ошпазлик, эркаклар сартарошхонаси, мебель, пойабзал, уяли алоқа  телефонларини таъмирлаш, инглиз ва рус тили курсларини ҳам очишни режалаштирганман

Танлов якунига кўра 3-ўрин элликқалъалик “Гулдирсин-Нафосат” МЧЖ раҳбари М.Джуматова, 2-ўринни чимбойлик “Айсель-сулыу” МЧЖ раҳбари А.Қутлимуратова эгаллаган бўлса, 1-ўринни нукуслик “Зиёда-Нур” ўқув-маркази раҳбари З.Утеназарова ғолиб деб топилди ва ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Бундан ташқари бир нечта номинациялари бўйича ҳам фаол хотин-қизлар рағбатлантирилди.       

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1729
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши 2019-07-04 08:29:03

Замон билан хамнафас булиб, тадбиркорликни кенг йулга куйган, бир биридан гузал партиямиз фаоллари, O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл - 2019” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи голибларини табриклаймиз. Кизларимиз келгуси боскичда хам голибликни кулга киритади деб умид киламиз ва омадлар тилаймиз!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+