“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтди

10.07.2019, 19:02

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтди

Наманганда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи  бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 25 нафар фаол ишбилармон ва тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.

“Хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда бундай танловларнинг аҳамияти катта, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири М.Ворисова. –Танловнинг туман босқичларида 100 дан ортиқ ёш тадбиркорлар қатнашган бўлса, вилоят босқичида 25 нафар хотин-қизларимиз ғолиблик учун беллашмоқда”.

Танлов давомида ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчиларининг инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдаги фаоллиги, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратгани, экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқараётгани каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди.

Танлов якунида тўрақўрғонлик “Каримов Ёқубжон саҳовати” фермер хўжалиги раҳбари Ю.Каримова 1-ўринга, чустлик хусусий тадбиркор М.Неъмаджонова 2-ўринга, чортоқлик “Нурбек Муҳаммаддиёр” корхонаси раҳбари Ш.Боймирзаева 3-ўринга лойиб деб топилди.

Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+