O‘zLiDeP депутати “Ўзсаноат қурилиш банк” АТБ раисига депутатлик сўрови юборди

11.07.2019, 10:22

O‘zLiDeP депутати “Ўзсаноат қурилиш банк” АТБ раисига депутатлик сўрови юборди

 Қораўзак туманида 2019-2021 йилларда Инвестиция дастурига 25 та лойиҳа киритилган бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 3,8 трлн сўмни ташкил этади.  Лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этилиши натижасида 1033 та янги иш ўринлари яратилади.

Жорий йилнинг 21 июнь ҳолатига кўра эса ҳудудий инвестиция ҳисобидан 333,0 млрд сўмлик 8 та лойиҳа амалга оширилиб, 179 та янги иш ўринлари яратилган.

 Бу ҳақда халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида  маълум қилинди.

Туман давлат солиқ инспекцияси раиси ўринбосари У.Турдиевнинг айтишича, солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг амалдаги 4 поғонали ставкаси ягона 12 фоизли ставкада белгиланди ҳамда ойлик иш ҳақидан пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган 8 фоизлик суғурта бадали бекор қилинди.

“Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб иш ҳақи ва унга тенглаштирилган солиқлар деярли икки баробарга камайди. Иш ҳақидан тўланадиган солиқлар 12 фоизга туширилиб, даромад ва ягона ижтимоий тўловдан озод бўлди”, – дейди У.Турдиев.

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман мактабгача таълим бўлими раиси ўринбосари Р.Шалабаевнинг ахбороти эшитилди.

Таъкидланишича, бугун туманда мактабгача таълим соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Лекин олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, ҳудуддаги 14 та МТМнинг аксарияти капитал таъмирга муҳтож, талабга жавоб бермайди.

Шу боис, йиғилишда сўз олган депутатлар “Бердақ” овул фуқаролар йиғинида жойлашган “Жулдызша дос” мактабгача таълим муассасасининг қурилиш  ишлари ҳалигача якунига етказилмагани билан қизиқди.  

Р.Шалабаев эса мазкур муассаса учун “Ўзсаноат қурилиш банк” томонидан 1 млрд 433 млн сўм миқдорида кредит ажратилиши белгиланганини айтиб, ҳозирга қадар зарур маблағлар ажратилмагани сабабли қурилиш ишлари вақтинча тўхтаб қолганини билдирди.

Бу масала юзасидан шу куннинг ўзида халқ вакили Ғ.Қудайбергенов “Ўзсаноат қурилиш банк” раиси номига депутатлик сўрови юборди.            

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати  

  • Кўрилди
    1148
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши депутатлар гурухи ижрочи котиб 2019-07-11 11:07:38

УзЛиДеП депутатлар гурухлари тамонидан мутассади корхона ва ташкилотлар рахбарларини эшитиш билан купчилик муоммалар хал этилишига амалий ердам курсатилмокда. Худудлардаги 2019 йилга мулжалланган йирик лойихаларни белгиланган вактида ишга туширилишини назоратга олган хар бир депутат фаоллиги билан ендашиб иш килинса иктисодий ривожланишларга хисса кушган булиб саналади .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+