11,9 млрд сўм – наманганлик тадбикорлар ихтиёрига

18.12.2017, 12:51

11,9 млрд  сўм – наманганлик тадбикорлар ихтиёрига

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлди. Унда вилоят маҳаллий бюджетининг 2017 йил 11 ойлик якунлари  бўйича вилоят молия бошқармаси бошлиғи Толибжон Юсупов ҳисобот берди. Таъкидландики,  ўтган 11 ой давомида вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар қисмини ортиғи билан бажаришга эришилди. Бунда асосий эътибор даромадларнинг янги манбааларини топиш ва ишга солишга, кичик бизнес ва хусусий тадбикорликни ривожлантиришга қаратилди. Харажатларнинг асосий қисми ижтимоий соҳаларни молиялаштиришга  йўналтирилди.

Ҳисоботда таъкидланишича,  вилоятга режага мувофиқ, 542 млрд сўм субвенция ажратилиши кўзда тутилган бўлиб,  буни 492 млрд сўм миқдорига камайтиришга эришилди. Бунда асосан ички даромад манбаларини ишга солинганлиги таъкидланди. Жумладан, Чуст, Косонсой, Учқўрғон туманларида бу бўйича эришилган натижалар ҳақида атрофлича тўхталди.

Депутатлар вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Анваржон Саттаровнинг  солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш, солиқ юкини камайтириш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ҳақидаги ҳисоботини ҳам муҳокама қилишди. Бунда 2018 йил 1 январдан бошлаб фойда, ободонлаштириш ва ижтимиоий инфратузилмани ривожлантириш солиқлари бирлаштирилиб, солиқ ставкаси 15,5 фоиз ўрнига 14,5 фоизга туширилиши ва  шунинг ҳисобидан вилоятдаги тадбикорларнинг 1,3 млрд  сўм маблағи тежалиши  ёки товар айланмадан давлат мақсадли жамғармаларига ажратмаларни бирлаштириш ва умумий ставкани 3,2 фоиз қилиб белгиланганлиги туфайли тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида 11,9 млрд сўм маблағ қолиши кутилаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўртача 30 фоизга пасайтирилаётганлиги , жисмоний шахсларга 4 тадан кўп бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилаётганлиги ва бошқа қатор имтиёзлар ҳақида тушунча берилди.    

Вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Воҳидовнинг ҳисоботи ҳам барчада катта қизиқиш уйғотди. Ҳисоботда таъкидланишича, 2017 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида вилоятда жами 56 минг 718 та иш ўринлари яратилди. Шундан 49 минг 372 таси қишлоқ жойларида яратилган.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан депутатлар ҳудудий бюджет даромадларини кўпайтириш, солиқ имтиёзлари ҳамда янги иш ўринлари яратишда тадбикорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.

Депутатлик гуруҳи ҳисоботларни тинглаб, муҳокама этиб, ушбу масалани халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш юзасидан қарор қабул қилди.

Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+