O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг парламентдаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бошланди

13.07.2019, 11:13

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг парламентдаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бошланди

Айни пайтда пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.  

 Йиғилиш партиянинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаларининг муҳокамаси, жорий йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида самарали иштирокини таъминлаш масалаларига бағишланди.  

Тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов очиб берди. Таъкидландики, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотлар, Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакат ижтимоий майдонида яна бир сиёсий партиянинг вужудга келиши ва бошқа бир қанча омиллар бўлажак сайловлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда, очиқлик, ошкоралик тамойиллари ва кучли партиялараро рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши остида бўлиб ўтишидан далолат беради.

Бу эса, ўз навбатида, O‘zLiDePнинг барча тузилмалари, депутатлик корпуси олдига партиянинг ушбу сайловларда муносиб ва самарали иштирокини таъминлаш борасида қатор вазифалар қўяди. Ушбу вазифалар турли даражадаги вакиллик органлари депутатлигига муносиб номзодларни, партия кузатувчилари, ишончли вакилларини танлаб олиш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини, ҳуқуқий онгини ошириш масалаларидан тортиб, то партиянинг ўз электорати, сайловчилар билан алоқаларини мустаҳкамлаш, замонавий PR-технологиялардан фойдаланиш каби масалаларни қамраб олади.

Бизни кузатиб боринг. 

  • Кўрилди
    814
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+