А.Хаитов: “Партия дастури ва Сайловолди дастури Ҳаракатлар стратегияси билан ҳамоҳанг бўлиши керак”

13.07.2019, 12:21

А.Хаитов: “Партия дастури ва Сайловолди дастури Ҳаракатлар стратегияси билан ҳамоҳанг бўлиши керак”

Йиғилишда O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов партиянинг охирги икки йилдаги фаолиятини танқидий-таҳлилий ўрганиш, бўлажак сайловларга тайёргарлик борасидаги ишларни замон талабларидан келиб чиқиб, мутлақо бошқатдан, янгича ва инновацион ёндошувлар асосида қайтатдан қуриш лозимлигидан далолат бераётганлигини кўрсатиб ўтди. Ҳусусан, сўнгги уч йил ичида партия дастурий ҳужжатларига сезиларли ўзгартириш киритилмаганлиги, унинг Дастури ва Сайловолди дастури Ҳаракатлар стратегияси билан ҳамоҳанг бўлиши кераклиги таъкидланди. Зеро, у Президентимизнинг сайловолди дастурларига асосланган бўлиб, O‘zLiDePнинг президент сайловлари оралиғидаги дастурий ҳужжатидир ва бу партияга алоҳида масъулият юклайди.

Танқидий-таҳлилий ва қизғин муҳокама, мунозаралар руҳида ўтган йиғилишда айни шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қарори билан 5 та йўналиш бўйича ишчи гуруҳлари шакллангани, улар турли тортишувлар ва мунозаралар асосида партиянинг дастури ва Сайловолди платформаси лойиҳаларини ишлаб чиқгани, айтиб ўтилди.

Ушбу ҳужжатлар муҳокамаси ўта қизғин тарзда кечди. Унда мамлакатимизда парламент ва бошқа вакиллик органларининг роли ва мавқеини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилинишини таъминлаш, ривожланган мамлакатларда “тўртинчи иқтисодий революция” даври бошланган бир пайтда, мамлакатимизни инновацион ривожланиш йўлидан жадал одимлашини, “рақамли ва билим иқтисодиёт”ига ўтишни таъминлаш, “ақлли, энергиятежамкор уйлар” концепцияларини ҳаётга татбиқ этиш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудларнинг барқарор ривожланиши, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини юксалтиришда партиянинг ролини ошириш каби масалаларга бағишланган юздан зиёд аниқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.   

  • Кўрилди
    1742
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+