Чодакдаги сайёр қабул муаммоларга ечим топади

18.12.2017, 16:14

Чодакдаги сайёр қабул муаммоларга ечим топади

O‘zLiDeP Наманган вилоят  Кенгаши ташаббуси билан Поп туманидаги энг чекка, тоғли ҳудуд саналган Чодак қишлоғида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фуқаролар ўзларини қийнаётган айрим муаммолар ҳақида саволлар билан мурожаат этдилар. Жумладан, Чодак қишлоғи, Гулистон МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи О.Тўраев махалладаги трансформатор носозлиги туфайли электр энергияси тез-тез узилиб қолишини, бундан маҳалла аҳли қийналаётганлигини, шунингдек, шу ҳудудда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган “Дамас” ҳайдовчилари йўл кирани асоссиз равишда ошириб юборганликларини, дўконларда терминалдан фойдаланмай, фақат нақд пулга савдо қилаётган сотувчилар борлиги ва буларни тартибга солиш таклифини билдирди.

Бу саволларга туман давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Давлатов жавоб бераркан, “Дамас” автомашиналарида йўл кира ҳақларини меъёрга келтирилишини, дўконларда харидорларга қулайлик яратиш мақсадида терминаллардан фойдаланишни маълум қилди.

Қишлоқ аҳли вакиллари яна кўмир таъминоти, унинг сифати, нархи  масаласида ҳам камчиликлар борлигини  таъкидлашди. Бу эътирозларга Поп кўмир омбори бошлғи А.Нурматов муносабат билдирди. У Гулистон қишлоғига мавсумда 190 тонна кўмир ажратилгани, эҳтиёж ва талабдан келиб чиқиб барча хонадонлар кўмир билан таъминланишини айтиб ўтди.

Шунингдек, сайёр қабулда М.Шералиеванинг ҳовлиси тепасидан олиб ўтилган юқори кучланишли электр токи тармоғини кўчириш ҳақидаги таклифи ҳам туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи М.Исматуллаев томонидан назоратга олинди ва тез кунларда муаммо ечимини топадиган бўлди.

Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP  Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1705
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+