“Сайлов – менинг конституциявий ҳуқуқим”

17.07.2019, 17:14

“Сайлов – менинг конституциявий ҳуқуқим”

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Урганч шаҳар ёшлар марказида “Сайлов – менинг конституциявий ҳуқуқим” мавзусида учрашув ўтказди.

Унда жорий йилда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида ёшлар иштироки ва уларнинг ўрни, сайлов жараёнларига тайёргарлик ҳолати ва партияларнинг бугунги кундаги фаолияти хусусида атрофлича фикр алмашилди.

“Учрашувда сиёсий партиялар фаолияти, сайлов кодекси ва сайлов қонунчилиги ҳақида кенгроқ маълумотларга эга бўлдик. Шу билан бирга жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда биз ёшлар нималарга аҳамият қаратишимиз ва қандай иштирок этишимиз кераклигини билиб олдик”, – дейди тадбир иштирокчиси Муқаддас Юлдашева.

Учрашувда сўз олган халқ вакиллари ёшларга маълумотлар бериш баробарида уларнинг бугунги кундаги қизиқишлари, таклиф ва муаммоларини ҳам ўрганди.

Шовот туманининг фаол ёшларидан бири маҳалласида фаолият олиб бораётган депутатни кўпчилик танимаслигини айтган бўлса, яна бири келгусида депутат бўлиш ниятида эканлигини билдирди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга эса O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Жуманазар Қурбанов бизнес режа тузишда ва соҳага оид дастлабки билимларни беришда партия доимо ёрдамга тайёр эканини маълум қилди.

Учрашувда партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 10 нафар ёш O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.

Азамат АННАХАСАНОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши ходими

  • Кўрилди
    938
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+