O‘zLiDeP ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида Меморандум имзоланди

17.07.2019, 17:25

O‘zLiDeP ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида Меморандум имзоланди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида мамлакатни 2019-2020 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ва инновацион ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга амалга ошираётган ташрифларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўзаро ҳамкорликда янги истиқболли инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган Меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжатга кўра икки ташкилотлар ҳамкорлигида турли йўналишдаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ҳусусан, ҳудудларни инновацион ривожлантириш юзасидан янги инновацион ғоя ва таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида ҳудудларда кенг жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар, талаба ва илмий тадқиқотчилар иштирокида давра суҳбатлари ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари ҳудудлардаги мавжуд эркин иқтисодий саноат зоналари, кичик саноат зоналари ҳамда технопаркларда тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб, илғор, инновацион технологиялар асосида юқори қўшилган қийматли, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган тажрибали тадбиркорлар билан фаолиятларини бошламоқчи бўлган лойиҳа ташаббускорлари ўртасида “Startup innovation”,  “Startup invest” ва “Startup export” лойиҳалари бўйича “Мастер-класс”лар ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Шунингдек, ўзаро ҳамкорликда янги истиқболли инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар режаси тасдиқлаб олиниб, унга кўра қатор тарғибот тадбирлари ўтказилиши ҳам мақсад қилинган.

  • Кўрилди
    1093
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+