Дилшод Шоумаров: ОТМлар сонини кўпайтириш керак

17.07.2019, 18:03

Дилшод Шоумаров: ОТМлар сонини кўпайтириш керак

Партиянинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаларига бағишланган йиғилишида барча соҳалар қатори таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш борасида ҳам қатор таклифлар билдирилди.  

Розиябону Анварова, Тошкент шаҳар Миробод тумани 110-ИДУМ битирувчиси:

Бугун мамлакатимизда битирувчи ёшларнинг атиги 15 фоизи олий таълим муассасаларига қамровга олинмоқда. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 70-80 фоизни ташкил этиб, бунда қабул тизими ўта соддалаштирилиб, ўқув жараёнларида талаб кучайтирилган.

Бу борада ЎзЛиДеП фикр юритмаса, ким таклиф билан чиқиши керак? Қандай таклифларни биз илгари сураяпмиз? Ахир бу мамлакатимиз келажаги ва тақдирини ҳал қиладиган масалаку?

Дилшод Шоумаров, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари:

Янги таҳрирдаги Сайловолди дастурида таълим тизимида ислоҳотларни янада либераллаштириш ҳамда уни халқаро мезон ва стандартлар асосида ривожлантириш тенденциялари илгари сурилган.

Жумладан:

- олий таълим тизимида муассасалар сонини кескин кўпайтириб, халқаро даражада рақобат муҳитини шакллантиришга кўмаклашиш;

- битирувчи ёшларнинг камида 40-50 фоизини олий таълим муассасаларига камровга олинишига эришиш;

- миллий дипломларимизнинг хорижда тан олинишини таъминловчи модул тизимини ўқув жараёнига киритишни жадаллаштириш;

- масофадан туриб таълим беришнинг замонавий шаклларини жадал суръатлар билан ривожлантириш.

  • Кўрилди
    1342
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Abdulhamidov abdulahad2019-07-17 18:52:06

Togri ozbekistonda juda kam oliy talim yon qoshnimmi qirgizistonda 200 dan ortiq oliy talim muossasi bor oxoli 5 milyon xolos bizda eso 60 ta oliytalim moassasi bor axoli 33 milyon


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+