Актам Хаитов раҳбарлигидаги делегация Хитойда

18.07.2019, 17:23

Актам Хаитов раҳбарлигидаги делегация Хитойда
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов раҳбарлигидаги делегация Хитой қишлоқ хўжалиги вакиллари билан кенг қамровли учрашувларда иштирок этмоқда.
 
Аграр тармоқдаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинаётган учрашувда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш учун ҳар икки томонда ҳам катта имкониятлар мавжудлиги алоҳида қайд этилди.
 
Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг Шаньдун, Ганьсу провинцияларида тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашувларда иштирок этади. Хусусан, “San Yuan Zhu” корпорацияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилади ва хитойлик мутахассисларни юртимизга тажриба алмашишга таклиф қилиш масаллари кўрилади.
 
Қайд этиш жоизки, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларда алоқалар янада фаоллашмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам бу ҳамкорлик яққол намоён бўлмоқда. Чунки, айнан аграр соҳада ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтариш, ҳар икки мамлакат манфаатларига баравар хизмат қилади.
 
photo_2019-07-18_13-45-56.jpg
  • Кўрилди
    140
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+