Самарқандда O‘zLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасида ёшлар фаол бўлди

18.07.2019, 11:12

Самарқандда O‘zLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасида ёшлар фаол бўлди

Самарқандда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаоллари иштирокидаги давра суҳбатида партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокама қилинди.

O‘zLiDeP  вилоят кенгаши раиси Ш.Йўлдошев жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят , туман, шаҳар кенгашларига бўладиган сайловлар ҳақида гапирар экан, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотлар, Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакат ижтимоий майдонида яна бир сиёсий партиянинг вужудга келиши ва бошқа бир қанча омиллар бўлажак сайловлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда, очиқлик, ошкоралик тамойиллари ва кучли партиялараро рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши остида бўлиб ўтиши кутилаётганини алоҳида таъкидлади.

Муҳокамада турли ноанъанавий таклифлари билан ёшлар фаоллик кўрсатишди. 20 дан ортиқ таклифлар айнан ёшлар томонидан илгари сурилди.

Жумладан, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Шохрух Жўрақулов партия  янги дастури ва сайловолди дастури лойиҳаси Ўзбекистонни 2050 йилда 50 та ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишни мақсад қилганлигини алоҳида эътироф этди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши ёшлар қаноти фаоли, ёш тадбиркор Садриддин Қаршибоев тажрибали ва ёш тадбиркорлар мулоқотини ташкил этиш учун партия томонидан тадбиркорлар форумлари ташкил қилиш, Республикамизда тадбиркорликни тарғиб қиладиган, ишбилармонлар ҳаётини ёритадиган телеканал очилишини таклиф қилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот  котиби

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1363
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+