Чортоқдаги “Обод диёр” кўчалари обод бўлмоқда

18.07.2019, 17:47

 Чортоқдаги “Обод диёр” кўчалари обод бўлмоқда

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Чортоқ туманидаги “Обод диёр” МФЙ аҳолиси билан сайёр учрашув ўтказди.      

Унда Халқ қабулхонаси туман бўлими, маҳаллий кенгаш депутатлари, туман адлия бўлими ва тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабулда маҳалла аҳлидан ҳудуддаги коммунал хизмат, ички йўллар инфратузилмаси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, болалар боғчасини ташкил этиш, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш каби йигирмадан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.

Обод диёр маҳалласида 2135 аҳоли истиқомат қилади,  шундан 400 нафарга яқини боғча ёшидаги болалардир. Ўрганишлар давомида маҳаллада жойлашган мактабгача таълим муассасаси бор йўғи 60 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги замон талабларига умуман жавоб бермаслиги, бу ўз навбатида аҳоли эхтиёжларини тўлиқ қондирмаслиги аниқланди. Мазкур масала юзасидан ҳудуддаги тадбиркорларга давлат шерикчилиги асосида хусусий боғча қуриш тафсиялари берилди, қолаверса, 2020 йил ҳудудларни ривожлантириш давлат дастурига янги боғча қурилишини  киритиш масаласи қатъий назоратга олинди.

Сайёр қабул жараёнида “Собир Рахимов” кўчасида электр энергияси тез-тез узулиши, кўчаларни ёритиш тизими яхши эмаслиги борасида ҳам аҳолидан эътирозли фикрлар билдирилди.

Шу ҳудудда истиқомат қилувчи 1 гуруҳ ногирони Ш.Каримов ногиронлик аравачасига мухтожлиги маълум бўлди. Ушбу муаммо жойида бартараф этилиб, ногиронлик аравачаси бериладиган бўлди.

Бундан ташқари, маҳалла аҳолисига ўз вақтида суюлтирилган газ баллонлари етиб келмаётганлиги ва ҳудудда ичимлик суви таъминоти яхши эмаслиги аниқланди.

Сайёр қабул якунида ўрганиш вақт талаб қиладиган масалалар юзасидан мутассади ташкилотларга депутатлик сўрови киритилиб, ижроси назоратга олинди.

Вилоятимизнинг чекка ва олис ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1031
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+