O‘zLiDeP депутатлари Янгиқўрғондаги 20 га яқин инвестиция лойиҳаларини ўз назоратига олди

19.07.2019, 10:27

O‘zLiDeP депутатлари Янгиқўрғондаги 20 га яқин инвестиция лойиҳаларини ўз назоратига олди

Мамлакат иқтисодиётининг тез орада модернизациялашуви ҳамда сифат жиҳатдан янгиланишини амалга ошириш учун хорижий инвестиция ва илғор технологиялар жалб қилинишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш O‘zLiDePнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Партия инвестициялар оқимини таъминловчи, уларнинг оқилона тақсимоти ва фойдаланилишини амалга оширувчи самарали иқтисодий тизим яратилишига кўмаклашади.

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан тадбиркорлик субъектлари ва туман инвестиция дастурига киритилган лойиҳа ташаббускорлари билан ўтказилган амалий мулоқот “Инвестиция – иқтисодий ривожланиш омили” мавзусига қаратилди.

Партиямиз дастурида Инвестицияларни жалб этиш сиёсати юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш соҳалари ривожига бевосита таъсир кўрсатувчи лойиҳаларни молиялаштириш, давлатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, ички бозорни аҳоли учун арзон, маҳаллий, рақобатбардош маҳсулот ва хизматлар билан тўлдириш каби йўналишлардан таркиб топган бўлиши лозимлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган дейди -  O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши аппарати раҳбари Р.Миразимов.

Айни шу вазифаларни амалга оширишда партиямиз иштирокини таъминлаш мақсадида 2019 йилда Янгиқўрғон туманида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг 20 дан ортиғи O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олиниб, лойиҳаларни ўз муддатида ишга туширилишига кўмаклашилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида 14 та лойиҳалар ишга туширилиб, қишлоқ аҳолиси учун 260 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Натижада тикувчилик, йилқичилик, чорвачилик, паррандачилик, маиший хизмат кўрсатиш каби йўналишлар йўлга қўйилди.

Жорий йил якунига қадар яна 10 га яқин лойиҳаларни ўз муддатида амалга оширилишига O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан яқиндан кўмаклашиб келинмоқда.

Зеро, мазкур инвестиция лойиҳаларини тўлиқ амалга оширилиши Янгиқўрғон туманини иқтисодий ривожланиши билан бирга инвестицион салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

Иброҳим САТТАРОВ

O’zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши Бизнес тузилмалари

ва фермерлар билан

ишлаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    870
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+