Маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари вакиллари манфаатлари қандай ҳимоя қилинади?

19.07.2019, 17:46

Маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари вакиллари манфаатлари қандай ҳимоя қилинади?

Аввал хабар қилганимиздек, O‘zLiDeP Дастурига ва сайловолди дастури лойиҳаси туман Кенгашларида ҳам муҳокама қилинмоқда. Жумладан, O‘zLiDePнинг Узун, Сариосиё, Қумқўрғон, Ангор ва Музработ туман Кенгашларида бўлиб ўтган йиғилишларда сайловолди дастури лойиҳасига кўплаб таклифлар билдирилди.

Муҳокамалар жараёнида республикамизда маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларининг фаолиятини қўллаб-қувватловчи, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Маиший хизмат кўрсатиш” уюшмасини ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга берилаётган уй-жойларнинг бошланғич тўлови миқдорини камайтириш, оилавий ажримларга сабабчи бўлаётган учинчи шахс аралашувини қонун йўли билан чеклаш ва уларга нисбатан жарималар белгилаш каби таклифлар берилди.

— Бугунги кунда оилавий ажримларнинг аксарият қисми учинчи шахс аралашуви натижасида юзага келаётганига кўп бор гувоҳ бўлаяпмиз, — дейди Қўмқўрғон туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, партия фаоли З. Хидирова. — Баъзан эса ёш оила вакиллари қолиб, уларнинг ота-оналарига ҳеч нимани тушунтириб, уқтириб бўлмайди. Оқибатда, уларнинг қистови билан ёш оила вакиллари ажралишга мажбур бўлаяпти. Бунинг олдини олиш, эр ва хотиннинг яқин қариндошлари оилавий ҳаётига аралашганлиги, вазиятни оғирлаштиргани учун қонуний жазо тайинланиши зарур деб ҳисоблайман. Балки уларга маъмурий жарималар ҳам қўллаш ўринли бўлади. Бошпанасиз, фарзанди билан ёлғиз қийин аҳволга тушиб қолаётган аёлларни шу тартибда ҳимоя қилинишини истардим.  Бу каби масалалар ҳам дастурда ўз аксини топса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Шунингдек, Ангор туманида бўлиб ўтган қизғин муҳокамада бугунги кунда оммавий ахборот воситалари, айниқса, телеканалларда фаол бўлган партия вакилларининг лавозими билан бирга унинг қайси партия фаоли ёки депутати эканлиги аниқ маълум қилиниши лозимлиги ҳақида ҳам таклифлар бирдирилди.

Музработ туман Кенгашидаги йиғилишда эса фермер хўжаликлари контрататция шартномасини имзоланаётганда ҳосилдорликни ер бал банитетига қараб белгилаш, аҳоли яшайдиган чекка ҳудудларда давлат мактабгача таълим муассасалари сонини кўпайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Сабаби, шундоқ ҳам оғир шароитда яшайдиган чекка ҳудуд аҳолиси учун давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилаётган боғчалар бироз қимматлик қилаяпти. 

Муҳокамалар бошқа туман Кенгашларида ҳам давом этмоқда.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+