“Ҳар бир хонадонга партия ғоялари орқали кириб боришимиз керак!”

19.07.2019, 17:47

“Ҳар бир хонадонга партия ғоялари орқали кириб боришимиз керак!”

Фарғонада O'zLiDeP Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда хусусий тиббиётни янада ривожлантириш, олий таълим битирувчиларини иш билан таъминлаш каби масалаларда учраётган муаммоларга барҳам бериш бўйича кўплаб таклифлар билдирилди.

– Ҳар бир хонадонга партия ғоялари орқали кириб боришимиз керак. Керак бўлса, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли таклифларидан фойдаланиб, келгуси беш йиллик фаолиятимизга доир олдимизда турган долзарб масалаларни ўрганиб, лойиҳаларга қўшиш зарур, – деди партия фаоли Аҳмадали Тешабоев. – Фарғонада деҳқончилик ҳадисини олган, суяги меҳнатда қотган деҳқонлар кўп. Янги дастурда ҳудудларда “Тадбиркорлик академиялари”нинг ташкил этилиши илгари сурилаётгани очиғи бизни қувонтирди. Зеро, тадбиркорларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шароитлар яратиш партиямиз олдида турган асосий вазифалардан саналади.

 

Тадбирда шунингдек, Дастурни кенг аҳолига тушунарли бўлиши учун унинг шарҳини тайёрлаш, оддий аҳоли тушуна оладиган содда усулда тақдим қилиш зарурлиги қайд этилди.

– Бугунги кунда юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Партиямизнинг янгиланаётган Дастурида хусусий музейларни ташкил этиш тартиби тўғрисида қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ўз ифодасини топиши керак, – дея ўз фикрини билдирди уста ҳунарманд Тоҳиржон Ҳайдаров.

“Мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва ривожлантиришга қаратилган изчил ишлар амалга оширилмоқда. Лекин бугунги кунда рақамлаштиришни таъминлашга ва рақамли иқтисодиётга ўтишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар сақланиб турибди. Уларни ҳал этиш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда партиямизнинг ўрни катта бўлиши лозим ва сайловолди дастуримизда бу йўналиш ўз аксини топиши керак” – дея ўз таклифини билдирди иштирокчи ёшлардан бири.

Таъкидлаш керак, партия Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган тадбирлар жойларда давом этмоқда.

 Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+