Президентимизнинг вилоятларга сафарлари ҳамиша улкан янгиланишларни бошлаб беришини яна бир бор юрак-юракдан ҳис қилдик

19.07.2019, 18:03

Президентимизнинг вилоятларга сафарлари ҳамиша улкан янгиланишларни бошлаб беришини яна бир бор юрак-юракдан ҳис қилдик

Давлатимиз раҳбарининг вилоятларга ташрифи ҳамиша улкан янгиланишларни бошлаб беради. Бундай ташрифлар натижасида халқ фаровонлигини юксалтириш, иқтисодиётни ривожлантириш, маданий-маърифий ҳаётни бойитиш, шаҳару қишлоқлар қиёфасини ўзгартиришга хизмат қиладиган йирик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдек эзгу ғояларнинг амалиётга татбиқини сирдарёликлар катта мамнуният билан кутиб олишди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 18 июль куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманига ташриф буюрди.

Ховос шаҳарчасида бугунги кунда 27 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Охирги эллик йил давомида бирорта ҳам кўп қаватли уйлар қурилмаган.  Аҳоли эски, тор ва зах уйларда яшаб келгани айни ҳақиқат. Президентимизнинг топшириғига асосан айни пайтда  махсус ҳудудда 30 та кўп қаватли, 760 та квартира ва 150 та бир қаватли уй бунёд этилмоқда. Ҳеч шубҳа йўқ-ки, замонавий инфратузилмага эга янги турар - жойлар аҳолининг ижтимоий шароитини яхшилаб, халқ фаровонлигини, ҳаёт сифат даражасини оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари ҳудудда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бинолари, давлат хизматлари маркази, тижорат банклари, мактаб, истироҳат боғи, хотира майдони, кинотеатр, кутубхона, масжид, бозор, савдо ва маиший хизмат шахобчалари қурилиши ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.

Президентимиз янги иш ўринлари яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Янги уйларга кўчиб ўтадиган юртдошларимизнинг доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун бизнес ва кичик бизнес субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш лозимлиги ҳам таъкидланди.

2020 йил бошида вилоят аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланиши 88 фоиздан ошиши, ҳудудда паррандачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик ва полизчиликни ривожлантириш эвазига минглаб иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Давлатмиз раҳбари ташрифи доирасида бизнинг “Бек кластер” корхонамизга қарашли “Саховат” фермер хўжалиги даласида бўлиб ғўза ривожини кўздан кечирди. Хўжалигимизга қарашли 150 гектар ернинг ҳар қаричидан унумли фойдаланиб, пахта, ғалла ва чорва учун экин экилганди. Ғалладан  гектаридан 65 центнердан ҳосил олиниб, 314 миллион сўмдан зиёд соф фойда кўрилди. Ғалладан бўшаган майдонга экспортбоп дуккакли экинлар экилди ва экспортёр корхоналарга 30 тонна дуккакли маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.  Ҳозирда  50 гектар майдондаги ғўза ниҳоллари агротехник талаблар асосида парвариш қилинмоқда.

-Далага чиқишдан мақсад нима ўзи? Даромад топиш! Даромадни эса қўшимча ҳосил таъминлайди. Шунинг учун теримгача ҳар бир тупга камида бештадан кўсак, гектарига беш центнердан пахта қўшишга ҳаракат қилиш керак, - деди Президентимиз биз билан суҳбатда. Бу ишонч ва эътибор кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди. Бу ишончни оқлаш мақсадида янада ғайрат-шижоат билан меҳнат қилмоқдамиз.

Шу ерда вилоят туманлари ва секторлар раҳбарлари, нуронийлар, фермер ва тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнесни ривожлантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз борди.

Давлатимиз раҳбарининг вилоятларга сафарлари ҳамиша улкан янгиланишларни бошлаб беришини яна бир бор юрак-юракдан ҳис қилдик. Халқ фаровонлигини юксалтириш, иқтисодиётни ривожлантириш, маданий-маърифий ҳаётни бойитиш, шаҳару қишлоқлар қиёфасини ўзгартишига хизмат қиладиган йирик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдек эзгу ғояларнинг амалиётга татбиқини сирдарёликлар мамнуният билан қабул қилишмоқда.                          

Улуғбек СОТИБОЛДИЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилояти

Кенгаши раиси, “Бек-кластер” МЧЖ

қўшма корхонаси бош директори

  • Кўрилди
    300
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+