Жиззахда партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасида 20 га яқин таклиф билдирилди

22.07.2019, 09:23

Жиззахда партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасида 20 га яқин таклиф билдирилди

Жиззахда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида партиянинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

–Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар том маънода ҳар бир сиёсий партия учун ўзига хос синов вазифасини ўтайди. Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотлар, Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакат ижтимоий майдонида яна бир сиёсий партиянинг вужудга келиши ва бошқа бир қатор  омиллар бўлажак сайловлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда, очиқлик, ошкоралик тамойиллари ва кучли партиялараро рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши остида бўлиб ўтишидан далолат беради, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов.

Тадбирда сўнгги 5 йил ичида партия дастурий ҳужжатларига сезиларли ўзгартириш киритилмаганлиги, унинг Дастури ва Сайловолди дастури Ҳаракатлар стратегияси билан ҳамоҳанг бўлиши кераклиги қайд этилди. Бўлажак сайловларга тайёргарлик борасидаги ишларни замон талабларидан келиб чиқиб, мутлақо бошқатдан, янгича ва инновацион ёндошувлар асосида қайтатдан қуриш лозимлиги таъкидланди.

Танқидий-таҳлилий ва қизғин муҳокама, мунозаралар руҳида ўтган йиғилишда мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг барча жабҳаларида партиянинг ролини ошириш юзасидан - оммавий ахборот воситалари билан узвий ҳамкорликни кучайтириш, жойларда ёш тадбиркорларни қизиқтираётган мавзулар, уларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш учун “Ёшлар қаноти” ҳузурида  “Ёш блогерлар” гуруҳини ташкил этиш бўйича ҳам аниқ таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, йиғилишда тадбиркорларга ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун бизнес лойиҳаларининг истиқболлигига қараб тез ва қисқа муддатларда банкдан кредит ажратилишини таъминлаш мақсадида “Тадбиркорлик фаолиятини кредитлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, қонунда тадбикорларнинг бизнес лойиҳалари ва инвестиция лойиҳаларининг молиялаштирилишига масъул ташкилотлар кредит ажратиш муддатини кечиктирса, тадбиркор кўрган зарарни қоплаш бўйича жавобгарлигини белгилаш ва шу каби 20 дан ортиқ таклифлар билдирилди.                

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1018
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+