Бухоролик партиядошларимиз O‘zLiDePнинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаларига ўз таклифларини билдирди

22.07.2019, 18:04

Бухоролик партиядошларимиз O‘zLiDePнинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаларига ўз таклифларини билдирди

Бухорода O‘zLiDePнинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан 15 га яқин таклифлар билдирилди.

 “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини бугун ҳамма жойда ҳам тўлиқ таъминланяпти деб бўлмайди. Шу боис партия фаоллари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Қонун ижросини таъминлашга жиддий киришмоғи зарур. Фақат шу орқали тадбиркор ва мулкдорларнинг манфаатларини ҳимоя қилган, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратган бўламиз, – дейди Бухоро шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси ҳуқуқшуноси Ахтам Исаев.

Йиғилишда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да белгиланган вазифаларни охирига етказиш ҳамда сайловга муносиб тайёргарлик кўриш ва етакчи деган мавқени сақлаб қолиш партиянинг барча бўғиндаги раҳбар ва масъул ходимларидан шахсий жавобгарликни талаб қилиши айтиб ўтилди. Давлат дастурида белгилаб берилган вазифаларни кўнгилдагидек амалга ошириш учун ҳар бир партия вакили масъулиятни чуқур ҳис қилиб, қаттиқ иш олиб бориши кераклиги таъкидланди.

Йиғилишда жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин тайёргарлик кўриш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Зариф КОМИЛОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1103
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+