Жиззахда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби аниқланди

23.07.2019, 16:33

Жиззахда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби аниқланди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан  “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда дастлаб иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари, ҳунармандлик ва заргарлик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди.

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолашда хотин-қизларнинг инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдаги фаоллиги, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратгани, экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқараётгани каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди.

“Бугун жудаям ҳаяжондаман. Чунки мазкур танлов кўтаринки руҳда ўтказилди. Бугунги муҳим танловда биринчи ўринга муносиб топилганим катта совға бўлиши баробарида бизни янада ғайрат билан ишлашга ундайди. Зеро, тадбиркор аёлларни рағбатлантиришга қаратилган бу каби танловлар кучимизга куч қўшди”, – дейди  танловнинг 1-ўрин соҳиби, “Боғбоши” фермер хўжалиги раҳбари С.Халимова.

Танловда шунингдек, “Бунёд дур текст” МЧЖ раҳбари Ф.Рахмонова, “Азиза Эъзоза” МЧЖ раҳбари А.Мухаммаджанова, “Элсевар диёр” фермер хўжалиги раҳбари М.Ибрагимовалар ҳам ғолиб деб топилди ва ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Назарқасимов-O‘zLiDeP Зафаробод туман Кенгаши депутати2019-07-23 17:20:08

Ушбу тадбир жуда яхши ташкилаштирилган.Ёш ва ўз бизнесини йўлга қўяётган тадбиркорларга намуна бўла олади.Тадбир ташкилотчиларига катта рахмат.


Юсуфов Мардонбек2019-07-23 17:12:06

Боғ боши фермер хўжалиги рахбари С.Халимовани шахсан туман хокими И.Б.Қаршибоев, Ишбилармон аёл кўрик танловининг Жиззах вилояти босқичида фахирли 1-ўрини эгалагани учун табриклади, ва тадбир ташкилотчиларига ўз минадорчилигини билдирди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+