O‘zLiDeP сайловолди дастури Наманганнинг энг чекка туманларида ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда

23.07.2019, 17:23

O‘zLiDeP сайловолди дастури Наманганнинг энг чекка туманларида ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда

Айни кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳудуддий кенгашларида партиянинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаларининг муҳокамаси бағишланган   тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Наманган вилоятининг Уйчи, Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида ташкил этилган тадбирда сайловчилар бевосита электоратимиз манфаатларига хизмат қилувчи, уларнинг эртанги куни ва фаолияти учун замин яратувчи ислоҳотлар ташаббускори бўлишмоқда.

Биргина Уйчи туманида ташкил этилган музокарада механизаторлар етиштириш учун “Механизаторлар ўқув марказлари” ташкил этиш, хотин-қизларни соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида ҳудудларда пулсиз ташҳис марказлари ташкил қилиш, банкдан икки маротаба кредит олиб банк ишончини оқлаган тадбиркор аёллар учун учинчи бор гаровсиз имтиёзли кредит бериш, таълим тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, мазкур соҳага хусусий капитални жалб қилган ҳолда таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда юқори халқаро мезон ва стандартларга мослигини таъминлаш каби 20 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Косонсой туманида ташкил этилган тадбирда партиядошларимиз: “Тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишга кўпроқ эътибор қаратишимиз керак!”, - дея  таъкидлашди.

Масалан, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хумитхон Муйдинхужаев тадбиркорларга бизнес юритишда янада қулай имкониятлар яратиш, бунда, мамлакатимизда хусусий ва чет эл капитали иштирокидаги тижорат банкларини кўпайтириш орқали кредит ажратиш миқдорини ошириш ҳамда кредит фоизларини камайтиришга эришиш ҳамда хусусий ва кўп тармокли фермер ҳўжаликларига  инвеститсиялар киритишдаги янги йуналишларни жорий этиш, қолаверса қишлоқ хўжалигида янада кўпроқ маҳсулдорликка эришиш мақсадида ҳудудларда ернинг балл бонитетига қараб  экин турларини жойлаштириш, экин турлари жойлашишига қараб ҳудудларни ихтисослаштиришни амалда кенг жорий этиш каби  таклифини билдирди.

Янгиқўрғонлик сафдошларимиз партиянинг вилоят Кенгашлари ҳузурида тадбиркорлар, ишбилармонлар ҳамда фермерларни ҳуқуқларини беғараз ҳимоя қиладиган юридик хизмат кўрсатиш маркази ташкил қилиш таклифини ўртага ташладилар. Бунда фермерлар, тадбиркорлар ва ишбилармонлар, қолаверса партия аъзоларига судларда ҳамда бошқа давлат органларида уларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш буйича бепул ва беғараз вакиллик амалга оширилиши, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларда дастлабки тергов ҳамда суд жараёнларида депутатнинг айбланаётган ёки судланаётган шахсларга берган кафиллик ва кафолат хатларини таъсирчанлик доирасини ошириш каби масалалар электорат ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилинишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Бу каби муҳокамалар бошқа туман Кенгашларида ҳам давом этмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1130
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+