O‘zLiDeP кўмагида 15 нафар коллеж битирувчиси ишли бўлди

23.07.2019, 17:30

O‘zLiDeP  кўмагида 15 нафар коллеж битирувчиси ишли бўлди

O‘zLiDeP  Наманган вилоят Кенгаши Чортоқ  туманидаги “Келажак сифат текстил” корхонасида “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этди.

Тадбирда иштирокчиларга тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти, бизнесни юритиш йўл-йўриқлари, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, солиқ қонунчилиги ва имтиёзлари ҳамда кредит олиш ва уларнинг фоизлари тўғрисида кенгроқ маълумотлар берилди. 

Маълум бўлишича, корхона раҳбари Шерзод Огаликов 2016 йилда туманда жойлашган Гулшан қишлоғидаги бўш турган бинони “ноль” қийматида олиб, ўқувчи ва ўқитувчилар учун мактаб формасини тикишни йулга кўйган. Натижада қишлоқдаги 50 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган.

–Кейинги йилларда юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришга берилаётган эътибор биз тадбиркорларни янада кўпроқ ишлашга ундамоқда, – дейди Ш.Огаликов. – Айни пайтда корхонамизда кунига 100 дона мактаб формаси тайёрланиб, ички бозорга етказиб берилмоқда. Эндиликда партия кўмагида фаолиятимизни янада кенгайтириб, эркаклар камарини ишлаб чикаришни йўлга қўймоқчимиз.

Тадбир якунида иштирокчилар орасидан 15 нафар коллеж битирувчиси “Келажак сифат текстил” корхонасига ишга жойлашди.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1020
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+