Рағбат ва эътибор

24.07.2019, 16:34

Рағбат ва эътибор

OzLiDeP  Навоий вилоят Кенгаши Конимех тумани Зафаробод шаҳридаги  “Янги ҳаёт” соғломлаштириш марказида фаолият юритаётган бошланғич ташкилотни энг фаол қуйи бўғинлардан бири сифатида эътироф этди. 

Бу бежиз эмас, албатта. Гарчи ташкил қилинганидан буён кўп вақт ўтмаган бўлса-да, мазкур таянч тузилма ўз атрофига 100 дан зиёд маслакдошни бирлаштиришга муваффақ бўлди. Бу эса тарғибот ишлари таъсирчан, самарали тарзда йўлга қўйилганидан далолат.  

– Маълумки, Президентимиз ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббусни илгари сурган эди, – дейди мазкур БПТ етакчиси Рустам Зиятов. – Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш  иккинчи ташаббус асосини ташкил этади. O‘zLiDeP дастурий мақсадларининг ана шу оқилона ташаббусга ҳамоҳанглигини таъкидлаш жоиз. Cоғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш партиянинг устувор вазифалари қаторидан ўрин олган. Шундан келиб чиқиб, ўсмирлар ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Беллашувларга таниқли спортчилар ва мураббийлар, шифокорларни ҳакам, кузатувчи сифатида таклиф қиляпмиз. Бундай оммавий тадбирлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишига, уларни соғлом турмуш тарзига даъват этишда катта аҳамиятга эга.

Яқинда партия вилоят ташкилотининг бир гуруҳ ходимлари ана шу илғор қуйи бўғинда бўлиб, фаоллар билан учрашишди. Мулоқотда қайд қилинганидек, O‘zLiDeP ҳар қандай сиёсий кучнинг негизи – бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш ва изчил такомиллаштириш йўлидан боряпти. “Янги ҳаёт” соғломлаштириш марказидаги қуйи бўғин мазкур стратегияни астойдил қўллаб-қувватлаб, партиянинг  дастурий вазифаларига ҳамоҳанг қадам ташлашга интилаётгани таҳсинга лойиқ. Учрашувда БПТнинг депутатлар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳал қилинишида таянч тузилманинг ролини кучайтириш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди.

Зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан адо этиб, партиямиз нуфузи юксалишига муносиб ҳисса қўшаётган сафдошларимиз ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP  Навоий вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1064
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+