O‘zLiDePда БМТ Котибияти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

25.07.2019, 11:30

O‘zLiDePда БМТ Котибияти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Шу кунларда БМТнинг Сайловлар ва сиёсий масалалар бўйича етакчи ходими Паскали Русси бошчилигидаги делегация юртимизда бўлиб турибди. Ташриф доирасида 25 июль куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида ҳам учрашув ташкил этилди.
Меҳмонлар партиянинг сиёсий платформаси, жорий йил охирида ҳокимиятнинг вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлиги каби маълумотлар билан танишдилар.

Учрашувда ягона сайлов стандартлари ва таомилларини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг қабул қилиниши, ҳамда сайлов жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    884
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Пўлотов Ғолиб - O‘zLiDeP Ғиждувон туман ташкилоти аппарати раҳбари2019-07-25 16:50:38

Жорий йил охирида бўлиб ўтадиган сайловнинг янада самарали ўтишига ҳаракат қилиб келаётган партиямиз Сиёсий Кенгаши раҳбариятига туман Кенгаши фаоллари номидан ўз миннатдорчилигимизни билдириб, юқори орган топшириқларини юксак даражада бажаришга ваъда берамиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+