Суд, прокуратура ва адлия органларига бўйсунмайдиган адвокатлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи давлат органи ташкил этиш таклифи билдирилди

25.07.2019, 15:36

Суд, прокуратура ва адлия органларига бўйсунмайдиган адвокатлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи давлат органи ташкил этиш таклифи билдирилди

Бўстонлиқ туманидаги Ғазалкент хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар колежида O‘zLiDeP партия Сайловолди дастури лойиҳаларининг муҳокамаси ва унга қўшимча таклифлар билдиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда халқ депутатлари O‘zLiDeP туман Кенгаши аъзолари, асосий электоратимиз бўлган тадбиркорлар ҳамда партиямиз фаоллари иштирок этиб, ўз таклифларини билдирдилар.

Тадбир давомида жойларда депутатликка тавсия этилаётган номзодларнинг малакасини ошириш ва уларда депутатлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Депутатлар мактаби”ни ташкил этиш зарур, – дейди O‘zLiDeP туман кенгаши ижрочи котиби М.Фаттоҳов. – Матбуот ҳам сиёсий партиянинг имиджини белгилайдиган ўзига хос реклама воситасидир. Шундай экан, бу масалага жиддий эътибор қаратиш керак. Ҳозирги кунда партия нашри – “XXI asr” газетаси сифат ва савия жиҳатидан кескин ўсганини таъкидлаш мумкин. Энди эса, газетанинг дизайнини янгилаб, форматини ўзгартириб, унинг ташқи жозибадорлигини ошириш лозим.

– Хусусий нотариал идораларни хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти сифатида эътироф этиб, бундай идораларнинг ҳар бир туман, шаҳар, қишлоқ, маҳаллада ташкил этилишига руҳсат берилиши лозим, – дейди O‘zLiDeP Халқ депутатлари туман кенгаши депутати А.Эргашев.

– Судларда  ишларни кўриб чиқиш жараёнида адвокатларнинг фикри деярли эътиборга олинмайди, уларнинг таъсир кучи жуда кам. Адвокатларнинг ролини ошириш, уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш учун суд, прокуратура ва бошқа адлия органларига бўйсунмайдиган, адвокатлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат органи ташкил этилиши керак, – дейди O‘zLiDeP Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Р.Тошпўлатов.

Йиғилиш якунларида жорий йилнинг сўнгги ойларида бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича таклифлар билдирилди ва аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ахрор ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+