4 минг 673 нафар фуқаронинг муаммоси ҳал бўлди. “Жанабазар” ОФЙга сув келди!
25.07.2019, 18:24

Кегейли тумани “Жанабазар” овул фуқаролар йиғинида 4 минг 673 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд аҳли 1996 йилдан буён 3 та олтой насосидан фойдаланиб келади. Лекин ушбу қурилмаларнинг эскирганлиги сабабли фуқаролар сувдан азият чекмоқда.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, маҳалла аҳли бугунгача, туман ҳокимлиги, прокуратураси, халқ қабулхонаси қатор идораларга мурожаат қилган. Муаммо ҳал этилмагач, туман сув хўжалиги бўлимидан ҳам ёрдам сўраган. Афсуски, орадан шунча вақт ўтсада ҳеч қандай натижа бўлмаган.
“Отангга бор, онангга бор” деган гап-сўзлардан тоқати тоқ бўлган аҳоли бу масалада охир-оқибат O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Е.Мухамбетовдан кўмак сўрашган.
Халқ ноиби эса дарҳол ишга киришиб, муаммога ижобий ечим топиш чораларини кўрган. Депутатнинг туман ҳокими ўринбосари К.Алланиязовга юборган сўровидан сўнг муаммо ҳал бўлган.
“Қишлоғимизга сув келиб жуда қувондик. Очиғи, ҳозирга қадар фермер хўжалигимиздаги ерларни суғориш, ишлов бериш, экинларни экишда сув танқислиги катта муаммо бўлиб турган эди. Депутатимизга раҳмат, уларнинг ташаббуси билан муаммойимиз ҳал этилди”, – дейди “Арзу” фермер хўжалиги раҳбари П.Салиева.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов фарғоналик сайловчилар билан учрашди (+фото)
06.12.2019, 11:25
-
Видео: O'zLiDeP Ўзбекистонни соғлиқни сақлаш тизимида энг илғор 30 та мамлакат қаторига киритиш тарафдори
06.12.2019, 09:22
-
Депутатликка номзод А.Шодмонов сайловчилар билан учрашди
05.12.2019, 17:52
-
Минтақа тараққиётининг таянч нуқтаси
05.12.2019, 16:07
-
Актам Хаитов Асака туманидаги кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди
05.12.2019, 12:15
Фикрингизни қолдиринг