Автомобилсозлик соҳасининг ривожи ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий тараққиётга хизмат қилади

26.07.2019, 12:26

Автомобилсозлик соҳасининг ривожи ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий тараққиётга хизмат қилади

Автомобилсозлик саноати – машинасозлик саноатининг етакчи тармоқларидан бири саналади. У нафақат мамлакат иқтисодиётининг ўсишига, балки машинасозлик соҳасига қайсидир даражада даҳлдор бўлган бошқа хўжалик тармоқларининг ривожига ҳамда илмий – техник ривожланиш йўналишлари тараққиётида ҳам муҳим ўрин тутади. Шунингдек, мазкур тармоқ ривожи юқори малакали мутахассислар: муҳандис, менеджер, молиячи ва бошқа соҳалар мутахассислар сонининг, кейинчалик сифатининг янада ортишига туртки бўлиб хизмат қилади. Бу ўз навбатида ёшларнинг билим даражаси ва маданиятини юксалтириши орқали жамиятда инсонлар ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиши жаҳон тажрибаларидан маълум.

Куни кеча Муҳатарам Президентимиз томонидан автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминлаш, илғор халқларо тажриба асосида замонавий бозор механизмлари ва бошқарув усулларини жорий қилиш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда рақобатдош ишлаб чиқаришини яратиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари имзоланди.

Ушбу қарор 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларида белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилишининг яна бир иникосидир.

Зеро, қарор бандларида 2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобил саноатини ривожлантиришнинг “Йўл харитаси”нинг тасдиқланиши, ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг белгиланиши, соҳага замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда имтиёзли кредит линияларини жалб қилиш, юртимизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини ошириш каби масалаларнинг назарда тутилиши иқтисодий ривожланиш йўналишлари бўлса, аҳолининг харид қобилиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, юқори технология марказларини ташкил этиш кабилар ижтимоий масалаларнинг ечимига қаратилган.  

Дарҳақиқат, мазкур қарорда аҳолимизга қўшимча қулайликлар яратиш ҳам назарда тутилган. Жумладан, аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлган енгил автомобилнинг янги замонавий моделини ишлаб чиқиш, “UzAutoMotors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланиши, ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғининг бекор қилиниши ҳамда харидорлар томонидан илгари фойдаланилган ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи “TRADE-IN” дастурини татбиқ қилиниши аҳолимизга қўшимча имконият ва қулайликлар яратади.

Хусусан, Trade-in дастури жуда кўп хорижий давлатларда кенг тарқалган тизим ҳисобланади. Ушбу тизимда автомобил эгаси дилер салонига бориб ўзининг фойдаланаётган автомобилини фуқаро сотилган автомобил пулига қўшимча миқдорда пул тўлаши орқали янги автомобилга алмаштириш имкониятига эга бўлади. Жараёнда дилер салони томонидан машина бўйича диагностика амалга оширилади ва уни баҳоланади.

Албатта, бунда автотранспорт воситасини қабул қилувчи компаниялар машинанинг ишлаб чиқарилган муддати, жиддий механик зарарнинг бўлмаслиги, зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги, давлат рақамининг борлиги каби ўз шартларини қўйишади.

Эътиборли жиҳати, сотиб олинган автотранспорт воситаси автосалон томонидан таъмирланади ҳамда сотувга қўйилиши орқали “таъмирланган машиналар сотуви” йўналишини ташкил қилади. Бу ўз навбатида аҳолининг иккиламчи бозордан автомобил харид қилиш учун қўшимча қулайлик яратади, яъни бугунги кунда мазкур соҳадаги мавжуд фирибгарлик, товламачилик каби иллатларнинг олдини олиш билан биргаликда автотранспорт воситалари савдосида ишончлилик, қонунийлик принципларининг ишлашига ҳамда автомобил савдоси соҳасида маданиятнинг юксалишига замин яратади.

Қутлимурат Бабашев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    73
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Doniyor2019-07-30 19:52:01

Biz qachonki uz mamlakatimizda uzimizning mashina berendimizga asos solmas ekanmiz, xalqimiz (men ham) va davlat g'aznasiga zarar bulaveradi. Ya'ni Ferrari, Chevrolet, Ford, Kia, Hundai, Lada va boshqa mashina kampaniyalarini odomzot yaratdi. Ular(mashina kampaniyalari) uz uzidan osmondan tushmadi. Nimaga biz shunchalik omi xalqmizmi, yuq bizda (Uzbekistonda) barcha bolalar maktabni albatta bitiradilar. Hattoki 18-20 yoshdagi mashina ustalari mashina matorini osongina qisimlarga ajratib, yana qaytadan tera (mator qisimlarini birlashtirib) oladilar. Shundek ekan nimaga biz haligacha jahon standartlariga javob bermadigan tan narxi 3000$-4000$ ga ham arzimaydigan mashinalarni sotyammiz sotib olmoqdamiz.Qachon Uzbekistonimda mashina beznisidagi manarxiyasi yuqotilar ekan ushanda odamlar 5 yildan 10 yilgacha bulgan vaqtini bir dona mashina sotib olishga emas balki Vataniga foyda keltiradigan ish haqida uylaydi. Yashasin Uzbekiston.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+