Андижонлик фермер Маҳфузахон Аҳмедова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичида қатнашади

26.07.2019, 16:12

Андижонлик фермер Маҳфузахон Аҳмедова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичида қатнашади

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда туман босқичида ғолибликни қўлга киритган энг фаол тадбиркор, ишбилармон хотин-қизлар ўз кўргазма маҳсулотлари билан қатнашди.

Танловни ўтказишдан мақсад хотин-қизларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ташаббускор, фаол, шижоатли хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, электоратимиз сафини янада кенгайтиришдан иборат.

Ушбу танловда энг фаол иштирок этиб, тадбиркорлик фаолияти давомида эришган катта ютуқлари учун “Кужган олтин даласи” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Маҳфузахон Аҳмедова бош ўринга лойиқ деб топилди.

– Фаолиятимни 2006 йилда бошлаганман, – дейди танловнинг 1-ўрин ғолиби Маҳфузахон Аҳмедова. – Менинг 68 гектар экин майдоним бор. Шундан 15 гектарига мевали боғ ташкил қилганмиз. Бу боғдан ҳар йили 60 – 70 млн сўмлик даромад оламиз. Олманинг “чемпион”, “редгел”, “голден” навлари экилган. Бу йилги олинган 30 тоннага яқин мевани заҳира учун музлатгичга сақлаяпмиз. Бугунги тадбирдан сўнг ўзимга бўлган ишончим янада ортди, эндиликда халқимга бунданда зиёда хизмат қилишни ўз олдимга мақсад қилдим.  

Баҳс-мунозарага бой тарзда бўлиб ўтган ушбу кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра тадбиркорлар Шаҳлохон Юлдашалиева ва Фароғатхон   Қурбоновалар  2 ва 3 –ўринни қўлга киритишди.

Танловда, шунингдек, “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёли” ҳамда “Энг ёш тадбиркор аёл” каби номинациялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланди.

Танлов сўнгида ғолибларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    144
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+