Болажонлар қувонса бас!

26.07.2019, 17:52

Болажонлар қувонса бас!

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги “Экопарк” боғида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, ёшларни ёзги таътил вақтида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масалалари муҳокама қилинган йиғин Тошкент шаҳар ҳамда Учтепа туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, O‘zLiDeP  ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбир доирасида Учтепа туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, хунармандларнинг санъат намуналари кўргазмаси намойиш этилди. Айниқса, кечанинг бадиий қисмида таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, “Ҳумо” болалар шоу-гуруҳининг нафис, ранг-баранг рақслари қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида болалар ўртасида турли хил спорт мусобақалари ўтказилди. Ғолиблар “Корпорация Богатырь” хусусий корхонаси директори, тадбиркор, O‘zLiDeP аъзоси Ботир Содиқов, Мудофаа вазирлиги ходими Бахтиёр Дадабоев томонидан совғалар билан тақдирланди.

                                                                 Солижон ЗОИРОВ,

                                                                 “XXI asr” мухбири

  • Кўрилди
    876
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+