Расул Кушербаев: «Снос қилиш масаласини фақат суд тартибида ҳал қилиш керак» (+ВИДЕО)
29.07.2019, 15:45
Фракциямиз аъзоси Расул Кушербаев O'zLiDePнинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган, турли баҳс ва мунозараларга бой бўлган йиғилишда “снос” масаласига тўхталиб ўтган эди.
“Тадбиркорми, фуқароми айниқса юридик шахсларнинг кўчмас мулкини “снос” қилиш масаласини фақат суд тартибида ҳал қилишга партиямиз олиб чиқса. Ҳокимлар қарорлари билан “снос”га чиқариш ҳуқуқини судга бериш керак. Менимча суд томонидан ўша жараёнда қонунларга тўғри келяптими, йўқми шу масалага аниқ қаралар эди. Шунда биз тадбиркорларнинг шу йўналишдаги норозиликларининг олдини олган бўлар эдик. Судларга шу ваколатни берайлик. Чунки унинг (тадбиркорнинг – таҳр.) ҳаёт мамотини шу масала ҳал қилади. Бўлди шу билан (тадбиркор) синиб ҳам кетиши мумкин. Шунинг учун бундай жиддий масалани битта қарормас, балки суднинг адолатли ҳукми ҳал қилиши керак. Мана шунга алоҳида эътибор қаратсак яхши бўлар эди, - деди депутат.
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Билдирилган фикрлар
Акбаржон2019-07-30 23:06:03
Тугри фкир
Doniyor2019-07-30 19:30:17
Oliy sud ham uy va noturar bino egasining gapini tinglashga ishonasizmi. Hechkim istamaydi uz mulkini past narxda sotishni va sotilgan narhdan ancha qimmatga sotib olishni. Toki sizlar mulkdor(ya'ni "snos"ga tushgan yer egasi)ga uzi qaror qilishi, u (mulkdor) hohlaganidak bulishi, tanlovni mulkdorga bermas ekansiz bu muzokaraga yana va yana qaytaverasiz.