“Фермерлар мустақил фаолият юритсагина, ҳосил ҳам, даромад ҳам яхши бўлади”

29.07.2019, 18:43

“Фермерлар мустақил фаолият юритсагина, ҳосил ҳам, даромад ҳам яхши бўлади”

“Бугун маҳаллий ҳокимият органи вакилларининг фермерлар фаолиятига аралашаётгани сабабли, улар эркин ҳаракат қилолмаяпти. Шу боис, уларга кўпроқ эркинлик бериш керак. Фермер ўзига ажратилган ер майдонининг иссиқ-совуғини бошқалардан кўра яхшироқ билади. Экин-текиннинг ҳам тилини яхши тушунади. Демак, фермерлар мустақил фаолият юритсагина, ҳосил ҳам, даромад ҳам яхши бўлади”, – дейди “Бўстон боғлари” фермер хўжалиги раҳбари С.Валиев.

Партиянинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда бўкалик фермерлар ана шундай таклифларни ўртага ташлашди.

Тадбирни O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Т.Файзиев кириш сўзи билан очиб, барчани кун тартибидаги масалалар бўйича ўз таклифлари билан фаол иштирок этишга чақирди. 

“Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунга истиқболимиз тақдирини ҳал этувчи муҳим ва янги давр босқичини ифодаловчи миллий ғояга айланди. Ушбу тарихий ҳужжат бешта йўналишда улкан вазифаларни қамраб олган. Мақсад битта. У ҳам бўлса, мамлакатимизни иқтисодий тараққий этган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашига эришиш. Иқтисодиёт ривожини эса тадбиркорлик, фермерлик, кичик бизнессиз тасаввур этиш қийин. Шундай экан, партиямизнинг асосий дастури Стратегия билан ҳамоҳанг бўлиши лозим”, – деди Т.Файзиев.

Йиғилишда шунингдек, партиянинг амалдаги Дастури, Сайловолди платформаси хусусида танқидий-таҳлилий фикр-мулоҳазалар ҳам  билдирилди.

 Даврон ТЕМИРОВ,

O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши

депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    234
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+