Қорақалпоғистонлик фаолларимиз партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳасини муҳокама қилди

29.07.2019, 18:52

Қорақалпоғистонлик фаолларимиз партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳасини муҳокама қилди

Аввал хабар қилинганидек, O‘zLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишлар жойларда, чекка-чекка туманларда давом этмоқда.

Партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг Қораўзак,  Амударё, Тўрткўл, Кегайли,  Хўжайли,  Чимбой,  Тахиатош ва Эллиқальа туманларида бўлиб ўтган йиғилишларда ҳам кўплаб таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Масалан, Элликқалъа туманида ташкил этилган йиғилишда якка тадбиркор Н.Мамбетов банкдан олинадиган кредитни тўғридан-тўғри тадбиркорнинг ҳисоб-рақамига ўтказиш, 3 шахс билан шартнома тузмасдан кредитни тадбиркорнинг пластик картасига тушириб бериш кераклигини билдирди.

Амударё туманида фаолият юритувчи “Тамара - Феруза” хусусий корхонаси раҳбари Т.Юсупова эса иқтидорли ёшларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг инновацион лойиҳаларини саралаш орқали рағбатлантириш мақсадида ҳар бир вилоятда, ҳудудда фаол ёшлар учун танлов асосида грантлар жорий этиш зарурлигини маълум қилди.

Шунингдек, у партиянинг ҳар бир туман (шаҳар) кенгашларида тадбиркорлик ва бизнес тузилмалари бўйича қўшимча штат бирлиги жорий қилиш ҳамда 20 ёшгача бепул, 20 ёшдан катталарга тўлов асосида ўқув курслар ташкил этиш таклифини илгари сурди.

Қораўзаклик фермер Лейла Мунтаева электоратимиз тадбиркор ва фермерларни сафимизга янада кенгроқ жалб этиш, уларнинг партияга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида “O‘zLiDePнинг фидоий фермери” танловини ташкил этиш кераклигини билдирди.

Чимбой тумани “Тазғара” МФЙ фаоли А.Утеулиев маҳаллалардаги кам  таъминланган оилаларга нафақа пули эвазига, қора мол, қуй, эчки ёки шу оила фарзандлари учун тикувчилик машиналарини олиб бериш кераклигини айтди. Унинг фикрича, бу орқали фуқаролар ўз ўзини иш билан таъминлайди, имкониятларидан келиб чиқиб оила бюджетига улуш қўшади.

Йиғилишда жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга ҳозирданоқ жиддий тайёргарликлар кўриш кераклиги таъкидланди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    998
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2019-08-03 10:55:56

Партиямиз электорати ва ахоли уртасида O‘zLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама килиш билан катнашчиларнинг фикрлари таклифлари сараланиб эътиборга олинса партия сайлов олди дастурида кузланган вазифалар хам мустахкамланиб кутиладиган натижалар самарали булади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+