Хоразмлик фаолларимиз партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳаси бўйича ўз таклифларини билдирди

29.07.2019, 18:52

Хоразмлик  фаолларимиз партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳаси бўйича ўз  таклифларини билдирди

Жойларда бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам O‘zLiDePнинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда. Масалан, партиянинг Урганч, Хазорасп, Боғот, Гурлан, Янгибозор туман кенгашларида ташкил этилган тадбирларда ҳам кўплаб таклифлар келиб тушди.

Янгибозорлик Солияжон Матякубованинг айтишича, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларни олдини олиш мақсадида вояга етмаган фарзанди бор оналарнинг хорижга чиқишларини чеклаш керак.

–Юртимизда мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ёши 3 ёшдан 7 ёшгача деб белгиланган. Лекин жойларда ҳали ҳамон ноқонуний тарзда 2 ёшдан ошган болаларни боғчага олиш ҳолатлари учрамоқда. Натижада 80 нафар болага мўлжалланган МТМда 110 нафар бола тарбияланяпти. Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун хусусий боғчаларга қабул қилиш ёшини 2 ёш қилиб белгилаш мақсадга мувофиқдир, – дейди партия фаоли Дилбар Аллаберганова.

–Маҳаллалар қошида камида 5 йил иш тажрибасига эга психологлар фолиятини йўлга қўйиш таклифини билдираман, – дейди Гурлан туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нурхон Бобожонова. – Чунки бу орқали маҳаллалардаги нотинч оилалар билан индивидуал шуғулланиш, ажримларнинг олдини олиш, жиноятлар сонининг сезиларли даражада пасайишига эришамиз.      

Йиғилишда партия фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1045
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+