O‘zLiDeP таниқли лектор ва блогерлар билан янги сиёсий технологияларни ўзлаштирмоқда

30.07.2019, 17:15

O‘zLiDeP таниқли лектор ва блогерлар билан янги сиёсий технологияларни ўзлаштирмоқда

Бугун O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда янги сайлов кодекси, унинг мазмун-моҳиятини атрофлича ўрганиш мақсадида икки кунлик ўқув-семинар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур ўқув машғулотларига партиянинг ҳудудий кенгашларидаги мафкуравий ишлар, Сиёсий таълим маркази ҳамда матбуот хизмати ходимлари жалб этилди. Таниқли сиёсатшунослар, ПР технологлар, депутатлар, блогерлар томонидан ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Унда лекторлар томонидан “Сайлов кодекси - миллий сайлов қонунчилигимиз ривожидаги янги босқич”, “Сайлов жараёнида босма нашрлар учун матбуот материаллари тайёрлаш принциплари”, “Сайлов жараёнларини интернет тармоғида самарали тарғибот усуллари”, “ Бугунги ахборот маконида сиёсий PR технологиялар ва тенденциялар” каби мавзуларда маълумотлар берилмоқда. Шунингдек, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини замон талаблари даражасида самарали ташкил этиш, партиядан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурини таъсирчан механизмлар асосида ишлаб чиқиш ва бошқа қатор масалалар бўйича амалий машғулотлар ўтказиляпти.

Муҳокамалар жараёнида семинар иштирокчилари томонидан партиянинг янгиланган дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаси юзасидан таклиф ва тавсиялари билдирилди. Айниқса айни пайтда долзарб бўлиб турган кўплаб туман ва шаҳарларда аҳолининг уй-жойлари, тадбиркорларнинг кўчмас мулкларини мавжуд қонун ва қоидаларга зид ҳолда бузиб ташлаш ҳолати билан боғлиқ масала қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу борада ечимини кутаётган оғриқли масалалар бўйича аниқ фикр-мулоҳазалар, саволлар ўртага ташланди.

Халқ депутатлари Бектемир туман кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гавхар Тухтасинова мавзуга тўхталиб қуйидаги фикрларни баён этди.

– Бугун муҳокамалар мавзусига айланган Янгийўл шаҳри, Яккабоғ, Сариосиё туманларидаги фуқароларнинг хусусий мулклари тартиб-таомилларга зид ҳолда бузилаётганлиги қонун тугул оддий инсонийлик меъёрларига ҳам мос келмаяпти. Ушбу ҳудудларда ҳокимлар бошчилигидаги раҳбарларнинг бош мақсади халқ фаровонлигини ўйлаш эмас, халқни қийнаб бўлса ҳам аввало юқори раҳбариятга яхши кўринишга айланиб бораётганлигини англаш қийин эмас.

Аҳамиятли жиҳати “снос” масаласида тадбиркорлар ҳам жуда катта жабр кўрмоқда. Электоратимиз дуч келаётган бундай оғриқли ҳолатларни аниқлаш ва уларни ижобий ҳал этиш партиямиз олдида турган муҳим масалалардан биридир. Бизнинг партиямиз тадбиркорларни ҳимоя қиламан деб ваъда берган экан албатта, тадбиркорларнинг хусусий мулк дахлсизлигини тўлиқ қонун остида таъминлаши керак. Биз томошабин бўлиб четда қолмаслигимиз керак. Ахир тадбиркорлар бизнинг электоратимиз-ку? Мана шу каби бир қатор муаммоларни олдини олиш, тадбиркорларни қонуний ҳимоя қилишда партиямизнинг дастурига аниқ механизмларини кўрсатиб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ўқув-семинар давомида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг тажрибали ўқитувчилари, ижтимоий тармоқларда ўз фаоллиги билан иштирок этиб келаётган блогерлар билан сайлов жараёнларида қандай сиёсий технологияларни қўллаш борасида ҳам маҳорат дарслари олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўқув-семинарда иштирокчилар икки кун давомида ўз маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказиб, тажрибаларини янада бойитиб олишади.

  • Кўрилди
    6573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Расулов Сайфиддин. Самарқанд вилояти Нуробод тумани ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2019-07-31 09:32:38

Сайловолди тарғибот жараёнларида сайловчилар, қолаверса аҳолининг ишончини таъсирчан механизлар орқали қўлга киритишда таниқли сиёсатшунослар, ПР технологлар, депутатлар, блогерлар эл ардоғидаги шахсларнинг ишончли ва мафкуравий чиқишларидан кенг фойдаланиш ўз самарасини кўрсатади албатта. Чунки халқ қоғоздаги ёзмалардан кўра таниқли шахсларнинг қисқа бўлсада таъсирчан фикрлари, изохларига кўпроқ қулоқ тутади


Расулов Сайфиддин. Самарқанд вилояти Нуробод тумани ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2019-07-31 09:32:38

Сайловолди тарғибот жараёнларида сайловчилар, қолаверса аҳолининг ишончини таъсирчан механизлар орқали қўлга киритишда таниқли сиёсатшунослар, ПР технологлар, депутатлар, блогерлар эл ардоғидаги шахсларнинг ишончли ва мафкуравий чиқишларидан кенг фойдаланиш ўз самарасини кўрсатади албатта. Чунки халқ қоғоздаги ёзмалардан кўра таниқли шахсларнинг қисқа бўлсада таъсирчан фикрлари, изохларига кўпроқ қулоқ тутади


Olimjon To‘xtanazarov2019-07-30 17:50:40

Яна ёзгим келди. Партияни раҳбарлари айтингчи қайси фермерни ерини ҳоким тортиб олаётганда ҳимоя қилдиларинг


Olimjon To‘xtanazarov2019-07-30 17:47:32

Мени фикримни барибир бермасангиз керак. Мен партияга ишонмай қўйдим. Айниқса раисга. Раис аъзосини ўйламайдиган инсон экан. Мени назаримда раисни ҳам тайинлаш эмас сайлаш керак. Қўғирчоқ сайлов эмас, ҳақиқий сайлов бўлиши керак. Менинг назаримда партия ўз олдига қўйган вазифаларни бажараолмаяпти, тадбиркорларни ҳимоя қилаолмаяпти. Тадбиркорлар кредит мамаласида, ер-жой масаласида ва бошқа масалаларда жуда ёлғизланиб қолмоқдалар. Партия ҳеч нима қилиб бераолмаяпти, қилаолмайди ҳам, чунки, ваколат йўқ. Бузди буздиларга бирон партия раҳбари муносабат билдираолдими? Йўқ билдира олмадида. Сайлов масаласига келсак мен сайловларда бу йил партияга жуда қийин бўлади. Партияни халқ нима деб аташини биласизми? Ҳа майли жуда кўп ёзвордим...


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+