Эксперт Дилшод Раҳмонов солиқдаги имтиёзлар ҳақида: «Биз янги нарса кашф қилишимиз керак эмас, бор қонунларга бўйсинсак бўлди» (+видео)

01.08.2019, 09:30

Эксперт Дилшод Раҳмонов солиқдаги имтиёзлар ҳақида: «Биз янги нарса кашф қилишимиз керак эмас, бор қонунларга бўйсинсак бўлди» (+видео)

O'zLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасига Банк-молия академиясининг молия кафедраси мудири, эксперт Дилшод Раҳмонов солиқ имтиёзлари ҳақида қуйидаги таклифини билдирди.

“Бизнинг Солиқ кодексимизга қарайдиган бўлсак, фақат солиқ кодексига белгиланганлиги бўйича имтиёз берилади. Вазирлар маҳкамасининг қарори билан берилиши аслида мумкин эмас. Масалан, стакан фирмаси очиладида унга алоҳида имтиёз берилади. Бу мумкин эмас. Солиқ қонунчилиги бўйича бизда солиқларни фақат Олий Мажлис жорий қилади ёки бекор қила олади. Ўз-ўзидан солиқ қонунчилигида мавжуд бўлмаган солиқлар ва имтиёзлар бошқача жорий қилиниши ўзи мумкин эмас. Биз янгилик кашф қилишимиз керакмас, бор қонунларга бўйсинсак бўлди. Шунинг учун ҳам имтиёзлардан йироқроқ бўлиш керак. Чунки, имтиёз беравериш керакмас. Имтиёзларни кўпайтириш билан инвестицияга шароит яратиб бермайди. Чунки инвестор ўзи билади. Солиқдан қанақа даражада фойдаланиш, яхши тўлаш ва бошқа омилларини. Унга фақат тўғри шароит яратиб берса бўлди. Имтиёз бериш бу битта кичкина омил холос. Сиз билан биз алоҳида корхонага (солиқ имтиёзини демоқчи) қайси тартиб қоида бўйича жорий қилиняпти бехабармиз. Лекин у қонунчилигимизга зид”, - деди эксперт. 

  • Кўрилди
    941
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+