Моҳидил “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди (+фотогалерея)

01.08.2019, 11:58

Моҳидил  “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди (+фотогалерея)

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда танловнинг туман (шаҳар) босқичида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 25 нафар тадбиркор ва фермер хотин-қизлар иштирок этди.

Танловда тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер хотин-қизларнинг маҳсулотлари, айниқса, миллий йўналишдаги либослар намойиши иштирокчиларда миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, мустақилликка бўлган шукроналик ҳиссини уйғотди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди.

– Ҳозир жудаям ҳаяжондаман. Чунки биринчи ўринга муносиб деб топилдим, – дейди “Қорахтой асл нонлари” корхонаси раҳбари, танловнинг 1-ўрин соҳибаси Моҳидил Ашурова.– Тадбиркорлик фаолиятимни 2017 йилда бошлаганман. Айни пайтда корхонамизда 25 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Бу каби танловлар бизни янада ғайрат билан ишлашга, юрт тараққиётига кўпроқ ҳисса қўшишга ундайди.

Танловда шунингдек, янгийўллик Шаҳзода Тулепова ва оққўрғонлик Дилдора Ҳамидовалар ҳам ғолибликни қўлга киритиб, ташкилотчилар томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1562
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+