O‘zLiDeP ташкил этган сайёр қабулда 15 га яқин мурожаат ҳал этилди

01.08.2019, 17:15

O‘zLiDeP ташкил этган сайёр қабулда 15 га яқин мурожаат ҳал этилди

O‘zLiDeP  Андижон вилоят Кенгаши Марҳамат тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.  

Қабулда ҳудуд аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва тиббиёт сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган, аммо кредит олишда қийналаётган аҳоли вакилларининг мурожаатлари жойида ҳал қилинди. Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар, хотин-қизларга керакли маслаҳатлар, тавсиялар берилди.

–Кўп йиллардан буён набирамни астма касали безовта қилади, – дейди Марҳамат тумани “Шомат” маҳалласида яшовчи Зулфияхон Абдуллаева. – Шу боис депутатлардан Жиззах вилояти Зомин туманидаги дам олиш масканига йўлланма олишда ёрдам сўрадим. Муаммойим ижобий ҳал бўлганидан хурсандман. Бунинг учун O‘zLiDeP вилоят Кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тумандаги Полвонтош шаҳарчаси “Марказий” маҳалласида яшовчи кам таъминланган Зоя Бутабоева турли хил ширинликлар тайёрлашга уста эканини айтиб, электропеч олишда кўмак сўради. Унинг мурожаати жойида ҳал бўлди.

Сайёр қабул жараёнида тингланган мурожаатларнинг 15 таси жойида ўз ечимини топди. Муддат талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатьий назоратга олинди.    

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1095
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+