Интернетдан ким қандай фойдаланади?

18.12.2017, 18:36

Интернетдан ким қандай фойдаланади?

 Яқинда O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан Гулистон олимпия захиралари коллежида “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда O‘zLiDeP Сирдарё вилоят ва Гулистон шаҳар Кенгаши ходимлари, Гулистон шаҳар ИИБ ходимлари, вилоят диний идораси вакили, партия фаоллари иштирок этди.

– Жаҳон ахборот тармоғига кираётган ёшлар сони соат сайин ошмоқда, – дейди – Гулистон шаҳар ИИБ профилактика инспектори, лейтенант А.Усмонов. –Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 2008 йилда 2 миллион бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 13 миллиондан ошди, уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, дин ниқобидаги бузғунчи кимсалар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интернетдан устамонлик билан фойдаланмоқда. Статистика малумотига кўра бузғунчилик, зўравонлик, экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи веб-сайтлар сони 10000 тадан ошган. Ўлар ўзларини “яқин дўст” ёки “ҳидоятга чорловчи” сифатида танитиб, ёшларга бузғунчи ғояларни сингдирмоқда. Шу боис бузғунчи кайфиятдаги турли веб-сайтлардан, уларда тарқатилаётган маълумотлардан ёшларимизни асраш – ҳар биримизнинг асосий бурчимиздир. 

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    591
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+