“Самарқандда O‘zLiDePнинг юз мингинчи аъзоси” акцияси ғолиби аниқланди (+ВИДЕО)

02.08.2019, 17:56

“Самарқандда O‘zLiDePнинг юз мингинчи аъзоси” акцияси ғолиби аниқланди (+ВИДЕО)

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг апрель ойида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан вилоятда партия дастурий мақсад ва ғояларини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини янада ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш, ташаббускор, ўз ғоя ва интилишлари билан жамият ривожига ҳисса қўшиш истагида бўлган юртдошларимизни ўзларини намоён этишлари учун партия фаолиятига жалб этиш орқали зарур имкониятлар яратиш мақсадида “Самарқандда O‘zLiDePнинг 100 мингинчи аъзоси” акцияси эълон қилинган эди. 2 август куни Марказий банкнинг Самарқанд вилоят Бош бошқармасида тадбирнинг финал босқичи ўтказилди.

Унда вилоятдаги партия фаоллари, тарафдорлари ва аъзолари ҳамда вилоятдаги тижорат банкларида фаолият юритаётган, партия сафига кириш истагини билдирган, ёшлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида, O‘zLiDeP Дастурига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳамда партия Сайловолди Дастури лойиҳасида ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди. Қайд этилганидек, партиянинг янгиланган дастурида ёшлар бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, уни бугунги кун талабларига мувофиқ янада юксак даражага кўтариш борасида аниқ вазифлар белгиланган. Партия ёшларимизнинг жисмонан соғлом, бахтли бўлиши, мустақил фикр, юксак интеллек ва маънавий  салоҳиятга эга бўлиши, ҳеч бир соҳада бошқа мамлакатлардаги ўз тенгдошларидан кам бўлмасликлари, ўз келажакларига ишонишлари учун  барча куч ва имкониятларини  сафарбар этиши каби усутвор мақсадлар  дастурдан алоҳида ўрин эгаллаган. Тадбирда бевосита қатнашган фаол ёшларнинг партиянинг янгиланган дастури бўйича фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.

Шундан сўнг яна бир муҳим масалага, хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ҳамда «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғоя асосида партия олдида турган вазифалар нималардан иборат эканлиги хусусида атрофлича сўз юритилди. Таъкидланидек, партия вилоят Кенгашининг бу борадаги бирламчи вазифаси аввало, 1200 дан зиёд қуйи бўғинлари ҳамда аҳоли орасида қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги шодиёналарини кўтаринки руҳда кутиб олишга қаратилган тадбирларни ўтказиш  лозим.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – “Самарқандда O‘zLiDePнинг юз мингинчи аъзоси” акцияси ғолибини тақдирлаш маросими кўпчиликда қизиқиш уйғотди, байрамона кайфият улашди. Шуни алоҳида айтиш керакки, мазкур акция доирасида 100 га яқин корхона ва ташкилотларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб, вилоят  миқёсида 14 000 дан ортиқ янги аъзолар қабул қилинганлиги қайд этилди.

Мазкур тадбир жойларда акция доирасида олиб борилган тизимли кенг тарғибот тадбирларида фаол иштирок этиб, партия сафига қабул қилинганлар сони кундан кун ошиб бораётгани, юртдошларимиз партия дастурий ғоя ва мақсадлари билан ўз ҳаётий қараш ва интилишларини ҳамоҳанг деб билиб, партия аъзолигига қабул қилинаётгани, вилоятда ижтимоий фаол юртдошларимиз сафи тобора кенгайиб бораётганини кўрсатди. Таҳлилларга кўра, Марказий банк Самарқанд вилоят Бош бошқармаси ходими Ниязова Умидахон Илхомовна “Самарқандда O‘zLiDePнинг юз мингинчи аъзоси” акцияси ғолиби деб топилди. У. Илхомова тантанали равишда партия сафига қабул қилинди. Уч миллион уч юз мингдан ортиқ юртдошларимиз истиқомат қилаётган Самарқанд вилоятида O‘zLiDePнинг юз мингинчи аъзоси бўлиш бахтига мушарраф бўлган юртдошимиз партия аъзолик гувоҳномаси, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган 100 та совға ҳамда махсус статуэтка билан тақдирланди.

Партия Уставига мувофиқ партия аъзолигига қабул қилинганлар сони ҳисобга олинган ҳолда Марказий банк Самарқанд вилоят Бош бошқармасида партия аъзоларини бирлаштирган Бошланғич партия ташкилоти тузилиб,  махсус рақамланган гувоҳнома топширилди.

 Бахтигул Қаршиева,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акмал Мирзоев2019-08-02 21:06:49

УзЛиДеП нинг аьзолари бундан-да кўпайишига биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшамиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+