O‘zLiDeP фаоли етти нафар ишсиз ёшларни бандлигини таъминлади

02.08.2019, 18:31

O‘zLiDeP фаоли етти нафар ишсиз ёшларни бандлигини таъминлади

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда “Ҳар бир ёшга бир гектар ер” лойиҳаси танлов ўтказди.

Унда Боёвут тумани Ш.Рашидов сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Бунёд Бек ҳамкор” фермер хўжалиги раҳбари Убайдулла Адбуллаев пешқадамликни қўлдан бермади. У биринчилардан бўлиб  “Лайлаккўл” МФЙда яшовчи 7 нафар ёшнинг ҳар бирига бир гектардан ер ажратиб берди.

–Одил Жўраев, Жавоҳир Кубаев, Аҳмад Бекбоев каби 7 нафар ёшлар дарҳол ишга киришиб ўзларига ажратилган майдонларга қисқа муддат ичида дуккакли экинларни экишди, – дейди У.Абдуллаев. –Айни пайтда экинлар бир текисда униб чиққан. Шунингдек, бу уюшмаган ёшлар 50 гектар майдондаги ғўза қатор ораларини бегона ўтлардан тозалаш, ишлов бериш, суғориш ишларида ҳам аъзоларимизга яқиндан кўмак беришмоқда.

Ёш фермер Убайдулла Абдуллаевнинг мазкур фермер хўжалигини ташкил этганига эндигина беш йил бўлди. Дастлаб 35,6 гектар экин майдонида ўз фаолиятини бошлаган Убайдулла атрофидаги эътибордан четда қолган майдонларни ўзлаштириб экин майдонига айлантириши эвазига ерларини 116 гектарга айлантирди. 65 гектар ерда ғалла парваришлаган деҳқонлар бу йил 40 центнердан ҳосил кўтариб, йиллик режани ортиғи билан бажаришди. Айни пайтда ғўза ниҳолларини оби-тобида суғориш, озиқлантириш каби бир қатор агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмоқда.

Фермернинг таъкидлашича, кейинги йилларда қўшиб олинган ерларнинг ҳосилдорлиги ошириш учун анча ишлар қилиниши лозим.  Ерларни унумдор, серҳосил майдонларга айлантириш ҳамда ҳудудда боғдорчиликни ташкил қилиш, хўжаликни кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантиришда 7 нафар йигитнинг ҳиссаси катта бўлишига ишонади.                                                                        

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Cирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1017
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+