Хоразмда компенсация масаласини ўрнатилган тартибда ҳал қилиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди

02.08.2019, 18:37

Хоразмда компенсация масаласини ўрнатилган тартибда ҳал қилиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ва халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.  

Йиғилишда вилоятда аҳолининг бузилган уй-жойлари учун компенсация масалалари бўйича юзага келаётган айрим ҳолатларнинг олдини олиш, бу борада аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини янада кучайтириш кераклиги таъкидланди.  

–Йиғилишда аҳолининг маънавий эскирган уй-жойлари ўрнига замонавий турар жойлар барпо этилиши, бунда партия депутатлик гуруҳи аъзолари хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, депутатларнинг мулкдорлар синфи вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги иштирокини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратдик, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Шавкат Сафарбаев. – Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлар орасига кириб бориб, уларнинг дардини эшитиш, дуч келаётган муаммоларни тўлиқ ўрганган ҳолда партия депутатлик гуруҳлари орқали уларга ечим топиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олдик.

Йиғилишда сўз олганлар бугунги кунда тадбиркорлар қурган иншоотларни ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз бузилаётгани, уйи “снос”га тушаётган аҳолининг мулкий ҳуқуқлари партия ва унинг депутатлик корпуси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда мавжуд қонунлар асосида қай даражада ҳимоя қилинаётганлиги хусусида айрим мисолларга тўхталдилар.

Жумладан, яқинда ОАВ орқали кенг тарқалган Урганч шаҳрининг “Ашхобод” маҳалласида юзага келган муаммолар ва уларга ечим топиш мақсадида олиб борилган амалий ишлар хусусида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Эшназаров маълумотлар берди.

Йиғилишда жойларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари жараёнларида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилишида айрим ҳокимликлар томонидан қонунчилик талабларига риоя этмаслиги натижасида аҳоли ва тадбиркорлар ҳуқуқларининг бузилиши, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг сўровномалари институтларидан самарадорлигини ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, фуқароларнинг хусусий мулк дахлсизлиги ҳуқуқи бузилган тақдирда тегишли мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича аниқ таклифлар киритиш, ҳудудларда бу каби вазиятлар такрорланмаслиги учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси томонидан тизимли ўрганишлар олиб борилиши борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан бу борадаги қонунлар ижросининг тўлиқ таъминланишини депутатлик назоратига олиш, вилоятда бузилган уй-жойлар учун компенсация масалаларини ўз вақтида амалга оширишда юз бераётган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига депутатлик сўрови киритишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+