Субвенциядан чиқариш янги лойиҳаларни талаб этади

18.12.2017, 18:52

Субвенциядан чиқариш янги лойиҳаларни талаб этади

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд вилоятида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан Ўзбекистон Иқтисодчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини ошириш ва субвенциядан чиқаришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати   ташкил этилган эди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатиси O’zLiDeP фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Вазирликлар, тадбиркор ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда вилоятни туман ва шаҳарларини субвенция  чиқариш имкониятлари таҳлил этилиб, Самарқанд вилоятининг айнан субвенцияда бўлган бир қатор туманлари мисолида ҳудудларни табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлар ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, ҳудудларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали мавжуд ҳолатни ўнглаш имкониятлари таҳлил этилиб, кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Гулбека Қўчқарова,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги  O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси:

- Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан шу йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар биз O'zLiDeP депутатларнинг зиммасига алоҳида масъулият  юклади.

Ҳудудларни субвенциядан чиқариш асосан саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик ҳисобидан бюджетга қўшимча даромадлар олиш орқали амалга оширилишини  назоратга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликлар, тегишли ташкилотлар мансабдор шахслари номига амалга оширилган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтириш беришларини сўраб ҳалқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар депутатлари 900 дан зиёд депутатлик сўрови юбордик ва сўровларнинг  аксариятига асослантирилган маълумотлар ҳамда раҳбарлар нуқтаи назарини баён этувчи ахборотларни олдик.

Вилоятда тадбиркорликка яратилаётган имкониятларнинг кенгайтириш, улар томонидан таклиф этилаётган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосида 2017-2018 йиллларда саноатни ривожлантириш бўйича 585 та, хизматлар соҳаси ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 2774 та, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 934 та инвеститиция лойиҳаларини амалга ошириш, натижада 38 минг 332 та иш ўринлари ташкил этиш имкониятлари мавжуд.

Субвенциядан чиқариш бўйича ишлаб чиқарилган дастурнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида туманларда янгидан очиладиган барча йирик ва кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларга барча шароитларни яратиш, назорат ишларини олиб бориш кераклигини биз депутатлар бўлиб ўтган тадбирдан кейин ўзимизга яна бир бор режа қилиб олдик.

Шоҳрух Жўрақулов,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги  O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси:

- Ташкил қилинган тадбир ва унда ўртага ташланган фикрлар, олиб борилган мунозаралар ўзининг таҳлилий эканлиги, илмий асосланганлиги билан ҳам долзарбдир. Кўриниб турганидек, бу каби тадбирларда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли жабҳаларида маълум ютуқларга эришган ва мамлакатимиз тақдирига бефарқ бўлмаган олим ва мутахассисларнинг бир даврада жам бўлишида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббусига алоҳида эътибор қаратар эканмиз, шубҳасиз, жойларда олиб борилаётган субвенциядан чиқариш чора-тадбирларига нафақат маъмурий, балки фан-техника тараққиётига асосланган илмий таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш орқали ёндашиш инновацион жамият қуришда қўл келади.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам ўз ваколатлари доирасида иш олиб бормоқдалар. Жумладан, бюджет ва ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш учун тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг вақт ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланишларига кўмаклашиш бўйича қатор масалалар ҳал қилиниб, тегишли ташкилот раҳбар ва мутасаддиларининг ҳисоботлари эшитилиб, тегишли тавсиялар бериб борилмоқда. Лекин буларни биз ҳозирча етарли дея эътироф эта олмаймиз. Бугунги тадбирда ҳудудларни субвенциядан чиқаришнинг янги йўналишлари олимлар ва мутахассислар томонидан кўрсатиб берилди. Шу ўринда маҳаллий кенгаш депутати сифатида биз ҳам ўз олдимизга қатор вазифаларни белгилаб олдик.

Маҳмудов Мансур,

 “Парадис-вайт-Голд-Текстил” МЧЖ директори:

- Қиймати 11,5 млрд. сўмлик лойиҳамизни 1-босқичда йилига 1,5 млн дона трикотаж маҳсулотлари, спорт кийимлари, катта ва болалар кийими, 2-босқичда йилига 2,0 минг тонна тайёр мато, бўяш ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 170 та янги иш ўринлари яратилади. Бундан ташқари Жанубий Корея давлати тадбиркорлари билан ҳамкорликда 50 гектар майдонда 85,0 млн. АҚШ долларига тенг инвестиция киритиш ҳисобига замонавий иссиқхона, музлатгич, мева сабзавотни қуритиш, қайта ишлаш, колибровка, қадоқлаш йўлга қўйилади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушиши натижасида 1500 та янги иш ўринлари яратилади.

Тадбир иштирокчилар томонидан тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ривожлантириш бўйича манзилли амалий чора-тадбирлар ижросини таҳлил қилиш, амалга оширилаётган тадбирларнинг аҳоли ҳаётининг сифатига таъсир этиш даражасини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни кўриш бўйича таклифлар берилди.

Бобир Сулаймонов,

“Самарқанд камалак инвест текстил” МЧЖ директори:

- Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9 ноябрь куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги маърузасида енгил саноат соҳасида амалга ошириладиган ишларга ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, умумий қиймати 1 триллион 400 миллиард сўм бўлган 34 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижасида вилоятда пахта толасини қайта ишлаш даражаси бугунги 20 фоиздан 2018 йилда 60 фоиздан ошади, 2019 йилда эса 100 фоизга етказилади. 

Маълумки, Пастдарғом тумани вилоятда энг кўп пахта толаси етиштирадиган туман ҳисобланади. Бироқ пахта толасини қайта ишлаш масаласи ҳал этилмаган.

Шу ўринда туманда 2018 йилда ишга тушиши кутилаётган умумий қиймати 15 млн. АҚШ долларига тенг лойиҳа ҳисобланган “Самарқанд камалак инвест текстил” МЧЖ туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида, хусусан пахта толасини қайта ишлашда ўз хиссаси қўшишига ишонаман.

Лойиҳа ишга тушиши натижасида йилига 6 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш ҳисобига ип-калава олинади. Бу тумандаги умумий пахта толасининг 30 фоизини ташкил этади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг биринчи навбатда 70 фоизи экспортга йўналтирилади. 2021 йилга бориб корхона 100 фоиз тайёр маҳсулотни ишлаб чиқара бошлайди. Лойиҳамизни дастлабки босқичи ҳозирда ишга тушди ва 300 га яқин иш ўрни яратилади. Лойиҳани кейинги босқичларида, яъни икки-уч йилда ип-калава маҳсулотларидан тайёр кейим-кечаклар, турли хилдаги матоларни ўзимиз тайёр маҳсулот ишлаб чиқарамиз ва даромадимизни тўрт-беш бараварга ошириш имкони туғилади. Қўшимча қўвватларни ишга тушириш билан яна мингта иш ўрни яратилади.

Тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган долзарб муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш даражасини инобатга олган ҳолда, ҳудудни ривожлантириш бўйича манзилли амалий чора-тадбирларни ижросини, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш аҳволини таҳлил қилиш, амалга оширилаётган тадбирларнинг аҳоли ҳаётининг сифатига таъсир этиш даражасини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни кўриш бўйича берилган таклифлар тадбиркорлар манфаатига хизмат қилади.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+