O‘zLiDeP тадбиркорларни тўлиқ ҳимоя қилиш борасида аниқ вазифаларни белгилаб олди

05.08.2019, 10:59

O‘zLiDeP тадбиркорларни тўлиқ ҳимоя қилиш борасида аниқ вазифаларни белгилаб олди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ва халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли қарорига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва муаммоли вазифаларни ҳал этишда Оммавий ахборот воситаларининг аҳамиятини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

- Соҳадаги қатор ҳолатлар таҳлили медиа маконда юзага келаётган чақириқларга тезкор ва муносиб жавоб қайтарилмаётганлигини кўрсатмоқда, - дейди партия фаоли Сайфулла Икромов. – Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш бўйича ишларни сезиларли даражада ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот хизматлари Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини сифат жиҳатидан кейинги босқичга олиб чиқишига эришиш бугунги куннинг энг аҳамиятли мавзусидир.

Ўзаро мулоқотда сўз олганлар ОАВнинг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, ҳолис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро алоқаларини тубдан яҳшилаш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Шунингдек, йиғилишда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва камчиликлар тўғрисида ҳам сўз бориб, тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ер ва имтиёзли кредитлар ажратиш, айниқса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

- Йиғилишда тадбиркорлар томонидан бўш турган давлат мулк объектлари, ер участкалари борасида кўплаб мурожаатлар билдирилди, - дейди вилоят Давлат активларини бошқариш бошқармаси бошлиғи Мустофхон Султонов. - Вилоятимизда Президентимизнинг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларни жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3939-сонли қарорига асосан бўш турган давлат мулк объектлари, ер участкалари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаган ҳолда “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдолари ташкил этиб келинмоқда. Йиғилишда тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдолари тўғрисида ҳам тушунчалар бердик.

Ўзаро очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда кун тартибидаги ҳар иккила долзарб масала юзасидан савол жавоблар бўлиб ўтди. Айниқса, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари томонидан билдирилган вилоятга чет эллик инвесторларни жалб этиш, ўзимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспортга йўналтириш ва шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги таклифлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

- Бугунги ривожланган давлатлар тадбиркорлари ўз маҳсулотларини реклама менеджерларини ёллаган тарзда ички бозор ва экспортга йўналтиради, - дейди “Ёшлар қаноти” фаоли Ҳумоюн Хамидов. – Биргина Сингапур мисолида олиб қарасак, тадбиркорлар 40 фоиз маблағини реклама менеджери ва блоггерларга ажратар экан. Биз ҳам шуни инобатга олган ҳолда, партия қошида реклама менежерлари ва блоггерлар ўқув марказини ташкил этадиган бўлсак, тадбиркорлар учун ҳам ва айниқса, кўзи ёниб турган ёшларимиз учун айни муддао бўлур эди. Ва шу орқали инвестиция ва экспорт қилиш бўйича катта муваффақиятга эришиш мумкин.

  • Кўрилди
    1514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+